Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда расмийларнинг миграция сиёсатига муносабат ёмонлашди
Аксарият немислар Германия камроқ қочқинларни қабул қилиши керак, муҳожирларни қабул қилиш ва интеграция тизими яхши ишламаяпти, деб ҳисоблайди.
Германия аҳолиси орасида расмийларнинг миграция сиёсатига муносабат ёмонлашди ва немис аҳолисининг аксарияти уни кучайтириш ва қабул қилинган қочқинлар сонини чеклаш тарафдори. ARD телеканали буюртмаси билан Infratest dimap институти томонидан 18 сентябр, пайшанба куни эълон қилинган Deutschlandtrend ижтимоий сўрови натижалари шундан далолат бермоқда.
Респондентларнинг катта қисми – 73 фоизи – Германияда қочқинларни жойлаштириш ва тарқатиш тизими «ёмон» ёки «жуда ёмон» ишлаяпти, деб ҳисоблайди. Респондентларнинг атиги 19 фоизи тизим иш фаолиятини юқори баҳолаган. Бу янги минимал қиймат, дея қайд этади ARD. 2018 йил сентябр ойида немисларнинг 43 фоизи тизимни муваффақиятли деб атаганди.
Бундан ташқари, респондентларнинг 78 фоизи қочқинларнинг жамиятга ёки Германия меҳнат бозорига интеграциялашув сифатини танқид қилган.
Германиянинг муҳожирларга муносабати ёмонлашмоқда
Умуман олганда, сўров немисларнинг мигрантларга нисбатан шубҳаси ҳам кучайганини кўрсатди, деб ёзади ARD. Сўровда қатнашганларнинг 64 фоизи миграция сиёсатида кўпроқ камчиликларни кўришини айтди – бу жорий йилнинг май ойига нисбатан 10 фоизга кўп.
Немисларнинг худди шундай - 64 фоизи Германия камроқ қочқинларни қабул қилишини хоҳлайди. Бу жорий йилнинг май ойига нисбатан 12 фоиз пунктига кўпроқ. 27 фоизи қочқинларни қабул қилишнинг ҳозирги даражасини сақлаб қолишни қўллаб-қувватласа, атиги 5 фоиз қочқинларни қабул қилишни маъқуллайди.
Тобора кўпроқ немислар миграция устидан назоратни кучайтиришни қўллаб-қувватламоқда: сўровда қатнашганларнинг 82 фоизи чегара назоратини кучайтириш тарафдори, 77 фоизи Африка давлатлари билан қочқинлар бўйича битимлар тузиш тарафдори, 69 фоизи эса Жазоир, Марокаш ва Тунисни хавфсиз мамлакатлар рўйхатига қўшиш тарафдори.
Германиядаги қочқинлар сони энг юқори даражага етди
ЕИда Ўрта Ер денгизи орқали Европага етиб боришга уринаётган муҳожирлар сонининг кескин ўсиши ноқонуний муҳожирлар оқимини чеклаш бўйича чора-тадбирлар муҳокамаси юзасидан кескинликни келтириб чиқарди, дея қайд этади dpa агентлиги. БМТ маълумотларига кўра, 2023 йилда Европага денгиз орқали Африкадан 186 мингга яқин одам келган. Муҳожирларнинг аксарияти - Тунис (100 мингдан ортиқ) ва Ливиядан (45 минг).
2023 йил июн ойи охирида Германияда яшовчи бошқа мамлакатлардан қочиб келганлар сони сўнгги ўн йилликларда энг юқори даражага етди. Хорижликларнинг марказий реестрида 3,26 миллион киши қочқинлар рўйхатига киритилган, бу 2022 йил охирига нисбатан 111 минг кишига кўп.
Мавзуга оид
11:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда
12:17 / 30.06.2026
1,6 млн ўзбекистонлик иши туфайли рўйхатга олиш вақтида доимий яшаш жойида бўлмаган
20:27 / 26.06.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 5-12 баравар оширилди
17:36 / 24.06.2026