NRG ўзининг Тошкентдан ташқарида биринчи лойиҳасини амалга ошириши тўғрисида хабар қилди. Гап Андижондаги замонавий турар жой мажмуаси ҳақида бормоқда.
Агарда биз турар жой ижтимоий қурилиш эволюциясини ўрганиб чиқсак, сайёрамизда турли даврларда содир бўлган ижтимоий, маданий ва иқтисодий ўзгаришларнинг қизиқарли тарихий динамикасини кўришимиз мумкин.

Ўрта асрларда турар жой қурилиш ишлари кўпинча марказлашмаган эди. Одамлар ўз уйларини бор бўлган материаллардан қурган – ёғоч, тош ва лойдан. Шаҳарлар эса табиий равишда қаср, ибодатхона ва бозорлар теварак-атрофида ривожланиб, ўсиб келарди. Бинолар катта ва баланд бўлмай оддий меъморчилик қоидалари асосида барпо этиларди.
Ренессанс (Уйғониш) ва барокко даврида аристократиянинг бойлиги ва қудратини ифодалайдиган ҳашаматли сарой ва қасрларнинг қурилиши бошланди. Архитектура мармар тоши, шиша ва бошқа қимматбаҳо материаллардан фойдаланган ҳолда янада такомиллашди. Аммо кўпчилик одамлар оддий кўринишдаги уйларда яшашда давом этарди.
18-19-асрларда саноат инқилоби шаҳарларда истиқомат қилаётган аҳоли сонининг кескин ўсишига олиб келди. Шу туфайли кўплаб турар жой, уй ва ҳудудлар барпо этила бошланди. Асосан улар муваққат ёғоч уйлар эди. Бу эса замонавий шаҳар туманларини яратиш йўлидаги биринчи қадам эди.
20-асрда уй-жой қурилиши барча қитъаларда қатор муҳим ўзгариш жараёнларидан ўтди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин кўплаб Европа ва Осиё мамлакатлари турар жой фондининг вайрон бўлгани сабабли уни тиклаш ва оммавий қурилиш бўйича дастурларни амалга ошира бошлади. Бундай дастурлар Собиқ Иттифоқ, Германия, Полша, Япония ва бошқа давлатларда ишлаб чиқилган. ХХ асрнинг ўрталарида кўплаб турар жойлар барпо этилиб, “янги шаҳар” концепцияси юзага келди. Мазкур концепция шаҳарларда яшовчиларга қатор қулайликларни таклиф қилган, яъни бир жойдаги катта турар жой мажмуалари, мактаб ва дўконлар ҳам бир-бирига яқин жойлашган эди.

Бугун уй тушунчаси бир хонадоннинг тўрт деворлари билан чегараланиб қолмайди. Шаҳарда истиқомат қилувчиларнинг турмуш тарзидаги қулайлик даражаси кундан кунга ўзгариб, яхшиланмоқда. Замонавий турар жой мажмуаси нафақат хонадонларда яратилган қулайликларни, шу билан бирга ободонлаштирилган жамоат ҳудудлари, болалар учун майдончалар, уйғун манзара ва бошқа кўплаб нарсаларни ўз ичига олади. Андижон ҳудудий марказининг аҳолиси ҳам пойтахт аҳолиси билан тенг ва бир хил ҳаёт сифатига эга бўлишга ҳақлидир. NRG компанияси ҳудудлардаги мижозларига xудди Тошкентдаги каби шароитларда яшаш имкониятини таъминлаб беришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.


















