NRG компаниясининг такрорланмас U-TOWER мажмуасидаги хонадоннинг кўриниши қандай?

Фото: NRG Uzbekistan
Айтишларича, бугунги кунда кўчмас мулк бозори турли хил янги қурилган бинолар билан туйинган ва ҳашаматли кўчмас мулк истеъмолчиларини ҳайрон қолдириш жуда қийин. Аммо NRG қурувчилари бунинг йўлини топишди ва NRG'нинг энг олди лойиҳаси бўлмиш U-TOWER'нинг бир қисмини намуна сифатида яратдилар.
Ишонч билан айтиш мумкинки, бу юқори даражадаги кўчмас мулк истеъмолчиларини бефарқ қолдирмайди, албатта. Гап яқинда барпо этилган шоурум ҳақида кетмоқда. У нафақат NRG U-TOWER турар жой мажмуасидаги хонадоннинг майдони ва планировкасининг худди ўзгинасидир, балки NRG компанияси тарихида биринчи марта фасаднинг барча декоратив элементлари билан тўла тўкис қават сифатида қурилган. Агар илгари мижозларга қурилаётган бинонинг ташқи кўринишини ва фасад материалларини компьютер экранларида намойиш этилган бўлса, энди эса NRG жамоаси ўзининг бор салоҳиятини ишга солиб, NRG U-TOWER шоурумига нафақат ташриф буюриш, балки бинонинг фасадига ишлатиладиган материаллар фактурасини ҳис қилиш ва ташқаридан қандай кўринишига баҳо бериш имкониятини яратди.
Турар жой мажмуида яшовчиларнинг максимал даражадаги қўлайлигини таъминлашда бинонинг фасад қисмида юқори сифатли материаллар ишлатилади, улар юқори ҳаво ҳароратига чидамли бўлиб, ёзнинг жазирама иссиғидан, қаҳратон қишнинг совуғидан ишончли ҳимоя қилиб, намгарчиликка ҳам бардошли ҳисобланади. Европада ишлаб чиқарилган алюминий профилли фасад элементлари шовқинга қарши яхши ҳимояни таъминлайди.

Мажмуа қурилиши энергия самарадорлиги, максимал даражадаги қулайлик, кам ҳаражатли ва шу билан бирга экологик хавфсизликни таъминлайдиган халқаро илғор стандартларга мувофиқ олиб борилмоқда. Лойиҳа BREEAM сертификатини олиш босқичида. Бутун дунёда танилган BREEAM сертификати – бу кўчмас мулкнинг аъло сифат белгиси ҳисобланиб, мазкур кўчмас мулк барқарор ривожланишнинг юқори талабларига мувофиқ эканини англатади. Ушбу сертификат атроф муҳитга бинонинг таъсири, сув ва энергиянинг ҳаражати, ишлатилган материаллар, интерьер сифати ва бинонинг фойдаланувчиларига қулай фаолият олиб боришда нақадар шинамлиги ҳақида баҳо беради.
Шунингдек, NRG U-TOWER шоурумида бўлажак холлнинг интерьери, шифт баландлиги ва ёритиш элементларини қандай кўринишга эканлигини кўриш имконияти бор. NRG U-TOWER'даги хонадонлар худдди шунақа юқори сифатли панорамали деразалар ва калит талаб қилмайдиган, ақлли уй тизимига уланган кириш эшиклари билан ўз эгаларига топширилади.
*- Ақлли уй тизимини қўшимча тўлов орқали буюртма бериш мумкин.

NRG U-TOWER бу юз метрлик баландликка эга ҳар жиҳатдан такрорланмас ва ноёб бинодир. Унинг рамзий силуэтини (лотинча U ҳарфи) ҳисобга олинадиган бўлса, у кўплаб кўзга кўринган бинолар билан қуршаб олинганига қарамай, пойтахт марказида ўзига хос бўлажак меъморий доминанта ролига даъвогар. Ҳашаматли ва премиум даражадаги NRG U-TOWER турар жой мажмуаси хонадонларининг кўплаб турли хил планировкалари мавжуд, уларда барча ёшдаги яшовчилар қулайлиги учун барчаси ҳисобга олиниб, энг кичик деталларгача пухта ўйланган.
Мажмуада яшовчилар ва уларнинг мол-мулкининг хавфсизлигини таъминлаш учун хавфсизлик хизмати куну-тун фаолият олиб боради, автомобиллар учун икки қаватли ер ости тўхташ жойи мавжуд. NRG U-TOWER ҳашаматли ва бахтли ҳаёт учун идеал шароитларни қидираётган барчани ҳайратда қолдиришга қодир.

NRG U-TOWER шоуруми ҳақида юқорида айтиб ўтилган маълумотларга ишонч ҳосил қилишни истайдиган ҳар бир кишини меҳмон қилишга тайёр. NRG U-TOWER савдо бўлими ходимлари шоурумда экскурсия ўтказишдан ва мажмуа ҳақида барча саволларга жавоб беришдан жуда ҳам мамнун бўлишади. Шунингдек, шоурумда NRG компаниясининг бошқа турар жой мажмуалари ҳақида маълумот олиш мумкин.

Ҳайратланарли NRG U-TOWER'га марҳмат!
NRG U-TOWER шоуруми ва сотув бўлими манзили: Тошкент шаҳри, Бунёдкор ва Қоратош кўчаларининг кесишмаси.
Мўлжал: «Osmanli» турк ресторани
Телефон: 1060
Сайт: www.u-nrg.uz
Telegram: t.me/nrguzb
Instagram: @nrg_uzbekistan
Facebook: fb.com/nrg.uzbekistan
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нейротармоқ Вена университетига қабул қилинди
Фан-техника | 23:31 / 05.04.2025
-
Европа билан шериклик, бекор қилинган хусусийлаштириш ва Leapmotor'га тақиқ — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:59 / 05.04.2025
-
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари янги атом сувости кемасига эга бўлди
Жаҳон | 22:38 / 05.04.2025
-
Тошкентда Парламентлараро иттифоқ ассамблеяси иш бошлади
Ўзбекистон | 22:34 / 05.04.2025
Мавзуга оид

18:55 / 21.11.2023
Мижозларга муҳаббат ила: NRG девелоперидан бош соврин – “Zamon” турар жой мажмуасидаги хонадон эгаси аниқланди

18:41 / 29.09.2023
NRG компанияси Андижонда янги лойиҳани ишга туширмоқда

16:00 / 16.03.2021
U-Tower – ноёб, қулай, ақлли!

15:30 / 22.10.2020