Бугун пойтахтимизда исталган дид ва истеъмолчиларнинг молиявий шароитига мос тарзда кўплаб турдаги турар жой мажмуалари қурилмоқда. Айтинг-чи, Тошкент шаҳридаги янги турар жой мажмуаларининг нечтаси нафақат яшовчилар учун яратилган шинам шароитлар, балки ҳали бошқа жойда учрамаган қулайликлар, “ақлли” бошқариш тизими, такрорланмас архитектура дизайни ва тасаввурга сиғдириш мумкин бўлган зўр жойлашган ҳудуд билан мақтана олади!?

Марҳамат кутиб олинг, NRG'дан ноёб лойиҳа – U-Tower!

Интизорлик билан кутилаётган кўп функцияли U-Tower ҳашаматли кўчмас мулкнинг ноёб намунаси бўлиб, энг нозик дидли истеъмолчини ҳайратлантира оладиган бизнес классга мансуб нодир лойиҳадир. Замонавий ва кўркам кўринишга эга архитектура дизайни оила аъзоларнинг барчаси учун фаровон ва бахтли ҳаёт кечириш имконини берувчи барча зарур шароитларни ўзида мужассамлаштиради.

U-Tower жойлашувининг ўзигина, NRG компаниясига нафақат ўта масъулиятли вазифани юклабгина қолмай, балки U-Tower яшовчиларига мисли кўрилмаган қулайликларни таъминлаб, шаҳарни такрорланмас, ноёб меъморчилик дурдонаси билан безатишдан ташқари ҳеч қандай бошқа танлов қолдирмайди.  

U-Tower дизайн лойиҳасини ишлаб чиқишдаги танловда дунёнинг номдор меъморчилик компаниялари жалб этилган: Zaha Hadid, DP Architects Pte. Ltd., Benoy, INK Architects ва бошқалар. Шунингдек, Murad Buildings ва BI Group'нинг соҳадаги бой билим ва тажрибаси NRG компанияси томонидан фойдаланилиб, фасад ечимини ишлаб чиқаришда мамлакат иқлимининг ўзига хос жиҳатлари, минтақанинг сейсмик хусусиятларини ҳисобга олиб, бино констркуцияси лойиҳалаштирилганда мустаҳкамлик ва чидамлиликка алоҳида эътибор берилган.

Бино шаклининг контури лотин алифбосинининг “