Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада «ракета зарбаларидан ҳимояланган» биринчи ер ости мактаби қурилади
Бу Россиянинг ракета зарбалари давом этаётган паллада ҳам таълим жараёнини давом эттириш имконини беради.
Украинанинг Харкив шаҳри маъмурияти ер ости мактабини қурмоқчи. Бу ҳақда шаҳар раҳбари Игор Терехов маълум қилди.
«Биз Украинада ҳимоя иншоотларининг энг замонавий талабларига жавоб берувчи биринчи ер ости мактабини қуришни режалаштирмоқдамиз. Бундай бошпана минглаб харкивлик болаларга ракета таҳдиди пайтида ҳам хавфсиз таълим олишда давом этиш имконини беради», деб ёзди Терехов ижтимоий тармоқда.
Шаҳар раҳбари Харкив ҳукумати таълимга сармоя киритишда давом этишини ва «бюджет маблағлари етишмаслигига қарамай» 2023-2024 йилларда бу соҳага харажатларни камайтирмаслигини таъкидлади.
2023 йил сентябр ойида Харкив шаҳрида Россия қўшинларининг ракета зарбалари давом этаётган паллада 5 та метро бекати 19-мактаб ўқувчилари учун синф хоналарига айлантирилди. Харкив мэри Игор Терехов «бу вақтинчалик чора», деди.
Шу билан бирга, шаҳар маъмурияти 450 нафар бола ўқиши мумкин бўлган «мактаб бомба бошпанаси» қурилишини ҳам эълон қилган эди.
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026