Ўзбекистон | 13:02 / 03.10.2023
7911
2 дақиқада ўқилади
Тошкентда вақтинчалик бепул автобус йўналиши ташкил этилди
«Халқаро аэропорт» бекатини кўприк йўли орқали Яккасарой ТИИБ бекати билан боғловчи бепул йўналиш ташкил этилди.
2023 йил 3 октябр кунидан бошлаб, «Тошшаҳартрансхизмат» томонидан 3М-сонли «Халқаро аэропорт» бекатини кўприк йўли орқали Яккасарой ТИИБ бекати билан боғловчи 2 та микроавтобус ҳаракатланувчи вақтинчалик бепул йўналиш ташкил этилди.
2023 йилнинг 1 октябр кунидан бошлаб, Тошкент халқаро аэропорти ва Бобур кўчасини боғловчи кўприк йўлини таъмирлаш ишлари доирасида кўприк йўли орқали автобуслар ва юк транспортининг ҳаракати вақтинчалик чекланган.
Мазкур кўчалар орқали қатнайдиган автобус йўналишларининг ҳаракати янгича тартибда ташкил этилади.
Бунда:
- 67-, 76-, 94-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Бобур кўчасидаги Яккасарой ТИИБ бекатида қисқартирилади;
- 11-, 40-, 45-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Бобур кўчасидан Нукус, А.Қаҳҳор, А.Қаҳҳор-7, Кичик Бешёғоч, Кичик ҳалқа йўли, Сарикўл, Темирйўлчилар, Ҳ.Алиев, Локомотив, Қумариқ кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналиши бўйлаб вақтинчалик ўзгартирилади;
- 61-, 106-сонли автобус йўналишлари ҳаракати «Аэропорт-2» бекатида қисқартирилади;
- 47-, 77-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Бобур кўчасидан Нукус, А.Қаҳҳор, А.Қаҳҳор-7, Кичик Бешёғоч, Кичик ҳалқа йўли, Сарикўл, С.Банокатий, Локомотив, Қумариқ кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналиши бўйлаб вақтинчалик ўзгартирилади.
Мавзуга оид
21:58 / 04.11.2024
Сариқ ва қизил рангларда товланаётган Тошкент — фотожамланма
17:42 / 04.11.2024
Хавфсизлик чегарасидан 80 баробар юқори: Лаҳор дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарларидан бири
08:10 / 04.11.2024
Тошкентда “Яшил шаҳар” куни ўтказилади
21:44 / 01.11.2024