Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил армияси тун давомида Ғазодаги 400 дан ортиқ нишонларга зарба йўллади
Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) 8 октябрга ўтар кечаси ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги 400 дан ортиқ объектларга ҳужум уюштирган. Бу ҳақда ҳарбийларга асосланиб Haaretz нашри хабар берди.
ЦАХАЛ вакили Даниэл Хагарининг хабарига кўра, тун давомида ҲАМАСнинг 426 объекти аниқ нишонга олинган. CNN маълумотига кўра, гуруҳ аъзолари фойдаланган ўнта кўп қаватли биноларга ҳужум қилинган.
Бундан ташқари, Хагарининг хабар беришича, Исроил армияси мамлакат жанубидаги катта ҳудудларни ўз назоратига қайтарган. Жанглар Беэри коммунасида, шунингдек Исроил жанубидаги Сдерот шаҳри ва яна бир қанча аҳоли яшаш манзилларида давом этаётгани айтилган.
Армия вакили Исроилнинг чегара ҳудудларидаги қуруқлик амалиётларида ўн минг аскар ҳаракатга келтирилганини маълум қилган.
- ҲАМАС ҳаракати 7 октябр тонгида Исроилга қарши ҳарбий амалиёт бошлади. Исроил ҳудудига Ғазодан уч мингга яқин ракета учиб келган, фаластинликлар чегара ҳудудларига бостириб кирган ва исроиллик ҳарбийлар билан қуролли тўқнашувлар бошланган. Исроил ҳудудида ўнлаб кишилар асир олиниб, Ғазо томон олиб кетилган. Бунга жавобан Исроил мудофаа армияси Ғазо бўлгасидаги нишонларга ёппасига зарба беришни бошлади.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026
Исроил ва Ливан АҚШ воситачилигида келишув тузди
09:17 / 20.06.2026