Абдулла Арипов Чехия президенти Петр Павел билан учрашди
Чехияга ташрифда умумий қиймати 800 млн евродан зиёд инвестиция битимлари ва савдо шартномалари имзоланди.
Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Чехияга расмий ташрифи доирасида ушбу мамлакат президенти Петр Павел билан учрашув ўтказилди.
Бош вазир Абдулла Арипов Чехия президентига давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.
Учрашувда савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт, туризм, қишлоқ хўжалиги, маданий-ҳуманитар, туризм, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Чехияга расмий ташрифи доирасида ушбу мамлакатнинг “Шкода”, “Омнипол”, “Кристал Богемия”, “Примако” ва бошқа фирма ҳамда компаниялари вакиллари билан тегишли йўналишлар бўйича ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга қаратилган икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказилди.
Чехияга ташриф якунлари бўйича умумий қиймати 800 миллион евродан зиёд инвестиция битимлари ва савдо шартномалари имзоланди.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46
-
Ҳар икки томон ҳам ён бериши керак — АҚШнинг янги давлат котиби Украинадаги сулҳ ҳақида
Жаҳон | 15:12
-
Ўлим учун “навбат кутиш” – дунёдаги энг баланд чўққига чиқиш машаққатлари ҳақида
Жаҳон | 15:06
-
Тўқимачилик саноатида қайта ишлаш занжири ривожлантирилади
Ўзбекистон | 15:04
Мавзуга оид
15:20 / 08.01.2025
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон бош вазирлари учрашди
17:46 / 07.01.2025
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумати раҳбарлари уч давлат чегарасида учрашади
15:42 / 20.12.2024
Ўзбекистонлик кадрларни Чехияда ишга жойлаштириш бошланади
09:20 / 19.12.2024