Ўзбекистон | 22:35 / 12.10.2023
8244
2 дақиқада ўқилади

«Газпром нефть» Ўзбекистон билан қудуқларни бурғилаш бўйича келишувга эришди 

«Газпром нефть» билан ҳамкорлик «Ўзбекнефтгаз»га қудуқларни бурғилаш вақтини 20 фоиздан кўпроқ қисқартириш имконини бериши мумкин. 

Фото: Газпром

Россиянинг «Газпром нефть» компанияси Ўзбекистон конларида қудуқларни бурғилаш жараёнларини оптималлаштиришга ёрдам беради. «Россия энергетика ҳафталиги» форуми доирасида компания «Ўзбекнефтгаз» АЖ билан тегишли шартнома имзолади.

«Газпром нефть» билан ҳамкорлик «Ўзбекнефтгаз»га қудуқларни бурғилаш вақтини 20 фоиздан кўпроқ қисқартириш имконини бериши кутилмоқда. 

Шартномада «Ўзбекнефтгаз» конларида қудуқларни қуриш ва улардан фойдаланиш учун «Газпромнефть-Ноябрскнефтегаз» лойиҳаси оператори томонидан муҳандислик ёндашувлари ва ечимлари комплекси ишлаб чиқилиши белгилаб қўйилган. Бу бурғилашнинг технологик назорати, бурғилаш ускуналари аудити, шунингдек, қудуқлар дизайнини ўзгартириш ва бурғилаш суюқликларининг оптимал формуласини танлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишни ўз ичига олади. 

«Газпромнефть-Ноябрскнефтегаз» - «Газпром нефть» компаниясининг шўъба корхонаси. Компания Ямало-Ненец ва Ханти-Манси автоном округидаги 37 та конда нефт ва газ қазиб олади.

Мавзуга оид