Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари таркибига янги атом сувости кемаси қабул қилинади
USS Hyman Rickover атом сувости кемаси 1,6 минг км масофага учадиган 12 та Tomahawk қанотли ракеталари билан жиҳозланган.
АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари таркибига Virginia тоифасидаги янги, кўп мақсадли USS Hyman Rickover атом сувости кемаси қабул қилинади. Бу ҳақда Пентагон хабар берди.
АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари вазири Карлос Дел Торо иштирокида сувости кемасини флотга қабул қилиш маросими Гротондаги (Коннектикут штати) Ню-Лондон сувости базасида бўлиб ўтади.
Кўп мақсадли USS Hyman Rickover атом сувости кемаси 1,6 минг км масофага учадиган 12 та Tomahawk қанотли ракеталари билан жиҳозланган. Шунингдек, у Virginia синфидаги йигирма иккинчи ва Block IV сериясидаги тўртинчи сувости кемаси ҳисобланади. У товушни ютувчи махсус қоплама ва паст шовқинли ҳаракатланувчи тизимга эга.
Сувости кемасининг конструкцияси ўт очиш қобилияти, манёвр ва махфийликни оширадиган кўплаб энг янги технологиялар ва инновацияларни ўз ичига олади. Бундай сувости кемалари 25 узел тезликка эга ва сув остида бир неча ой давомида жанговар навбатчилик қила олади.
Virginia тоифасидаги тўртинчи авлод атом сувости кемасини қуриш қиймати тахминан 2,7 миллиард долларга баҳоланган. АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари 2030 йилгача Virginia тоифасидаги 34 та сувости кемасини қабул қилишни режалаштирмоқда. Улар 1970-1990 йилларда қурилган Los Angeles тоифасидаги барча атом сувости кемаларини алмаштириши керак. Ҳозир АҚШ флотида 26 та шундай кема бор.
Мавзуга оид
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
19:37 / 01.07.2026
Трамп Оқ уйга қайтгач камида $2 млрд даромад кўрди. Асосий бойлик – криптовалюталардан
09:15 / 01.07.2026
АҚШ NIS учун вақтинчалик лицензия муддатини яна 30 кунга узайтирди
08:19 / 01.07.2026