Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил армияси Ғазо секторидаги қуруқлик операцияси қачон бошланишини маълум қилди
Ҳарбий операция «ҳудудда тинч аҳоли билан боғлиқ вазиятга баҳо берилганидан сўнг» бошланади.
Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) матбуот котиби Жонатан Конрикус Ғазо секторидаги қуруқлик операцияси қачон бошланишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҲАМАС аъзоларига қарши ҳарбий операция «ҳудудда тинч аҳоли билан боғлиқ вазиятга баҳо берилганидан сўнг» бошланади.
Конрикуснинг таъкидлашича, ҲАМАС Ғазо сектори аҳолисини жанубга кўчиб ўтишига тўсқинлик қилиб, уларни «тирик қалқон»га айлантирмоқда. Бу тегишли хабарларни юбориш, блокпостларни қўйиш ва уларнинг йўналиши бўйлаб тўсиқларни яратиш орқали амалга оширилмоқда.
Қайд этилишича, ЦАХАЛ ҳудудда қанча тинч аҳоли қолаётгани ва уларнинг қанчасига ҲАМАС тўсқинлик қилаётганини тушуниб олиши керак. Жанубга кўчган Ғазо аҳолиси ЦАХАЛ ҳудудни «хавфсиз деб эълон қилган» тақдирда орқага қайтиши мумкин. Конрикус уларни «ақл билан иш тутиб, хавфли ҳудуддан чиқишга» чақирди.
Аввалроқ, Исроил мудофаа кучлари Ғазо сектори аҳолисини 14 октябр куни кечқурунгача тасдиқланган иккита йўналиш бўйлаб жанубга кўчиб ўтишга чақирган эди. Бир кун аввал ЦАХАЛ Ғазо секторининг шимолий қисми аҳолисини эрталаб жанубга кўчиб ўтишга чақирган ва бунинг учун 24 соат муҳлат берди. Инсон ҳуқуқлари ва инсонпарварлик ташкилотлари буни қисқа вақт ичида амалга ошириш мумкин эмаслигини айтишди. Ғазо секторида тахминан 1,5 млн киши истиқомат қилади.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026
Исроил ва Ливан АҚШ воситачилигида келишув тузди
09:17 / 20.06.2026