Саудия Арабистони Исроил билан муносабатларни нормаллаштиришни тўхтатди — ОАВ
Саудия Арабистони расмийлари Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш келишувини тайёрлаш бўйича музокараларни кейинга қолдирди.
Reuters хабарига кўра, Саудия Арабистони муносабатларни нормаллаштириш бўйича музокараларни қўллаб-қувватловчи АҚШ расмийларига ўз позициясини етказган. Ар-Риёз бу қадамни дипломатик музокараларнинг якуни сифатида эмас, балки пауза сифатида баҳолаган.
Номи ошкор этилмаган АҚШ расмийси Оқ уй Саудия Арабистони расмийлари билан алоқадалигини ва ташаббус тўхтатилгани ҳақида маълумот олмаганини айтди. Шу билан бирга, бошқа манбанинг таъкидлашича, Ар-Риёз бу ҳақда Вашингтонни хабардор қилган.
Саудия Арабистони ҳукумати журналистларнинг бу ҳақдаги сўровларига жавоб бермади.
ҲАМАС Исроилга ҳужум қилишидан олдин, 7 октябр куни Исроил ва Саудия Арабистони раҳбарлари келишув сари ҳаракат қилишига ишончи комил эканлигини айтишган эди.
Муносабатларни нормаллаштириш келишуви Саудия Арабистони томонидан Исроилни тан олиши ва у билан дипломатик, савдо алоқаларини бошлашини назарда тутади. Бунга жавобан Саудия Арабистони Исроилдан фаластинликларга ён беришини, АҚШ эса хавфсизлик кафолатлари ва ядро дастурида ёрдам беришини истайди. Аввалроқ, Ар-Риёз ва Вашингтон келишувнинг умумий контурлари бўйича келишиб олган эди.
Ғарб матбуоти Саудия Арабистони ва Исроил ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш бўйича келишув Яқин Шарқдаги сўнгги ўн йилликлардаги энг муҳим тинчлик келишуви эканини таъкидламоқда.
Араб дунёсининг аксарият давлатлари ҳамон Исроилни тан олишдан бош тортиб келади. 1979 йилда Миср Исроилни тан олган биринчи араб давлатига айланди. Иордания буни 1994 йилда, Баҳрайн ва Бирлашган Араб Амирликлари эса 2020 йилда амалга оширган.
Мавзуга оид
21:10 / 17.11.2024
Туркия Исроил президентининг самолётини ўз ҳаво ҳудудига киритмади — ОАВ
20:12 / 17.11.2024
Исроил зарбаси оқибатида «Ҳизбуллоҳ» матбуот котиби ҳалок бўлди
20:40 / 16.11.2024
HRW Исроилни Ғазо секторидаги фаластинликларни мажбуран кўчирганликда айблади
09:20 / 16.11.2024