Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил контрразведкаси раҳбари ҲАМАС ҳужумларининг олдини олмагани учун шахсан жавобгар эканини айтди
Ронен Бар қачонлардир бу бўйича тергов ўтказилишини маълум қилди.
Исроил умумий хавфсизлик хизмати (ШАБАК) директори Ронен Бар 7 октябр куни ҲАМАС ҳужумининг олдини олмагани учун шахсан жавобгар эканини маълум қилди.
У Исроил-Фаластин зиддияти авж олганидан 8 кун ўтиб, ШАБАК ходимларига мактуб йўллади.
«Бир қатор сайъ-ҳаракатларимизга қарамай, афсуски, шанба куни биз ҳужумни олдини олишга ёрдам берадиган огоҳлантиришни таъминлай олмадик. Ташкилотни бошқараётган шахс сифатида жавобгарлик ўзимда эканини тан оламан. Тергов учун вақт етиб келади, ҳозир эса уруш ҳолатидамиз», дейилади мактубда.
Жаноб Бар мактубида барча профилактика чораларига қарамай, хизмат ушбу ҳужумнинг олдини олиш учун шароит ярата олмаганини таъкидлади.
7 октябр, шанба куни маҳаллий вақт билан тахминан 6:30 да ҲАМАС аъзолари Ғазо секторидан Исроилга 2,5 мингдан 5 минггача ракета учирди, сўнгра мамлакатнинг чегара ҳудудларига кириб, юзлаб одамларни гаровга олган. Бунга жавобан Исроил ҳарбий операцияни бошлаб юборди ва у ҳамон давом этмоқда.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026
Исроил ва Ливан АҚШ воситачилигида келишув тузди
09:17 / 20.06.2026