Beeline Uzbekistan Навоий вилоятида VoLTE технологиясини кенг миқёсда ишга туширишни бошламоқда
Beeline Uzbekistan мижозлари смартфонларидаги тиниқ товушлар босқичма-босқич мамлакатимизнинг барча ҳудудларида мавжуд бўла бошлайди. Ҳозирда хизмат Навоий шаҳри ва Навоий вилоятида йўлга қўйилган. VoLTE технологиясини кенг миқёсда ишга тушириш ишлари куз фаслининг охиригача якунланади.
Voice over LTE ёки VoLTE технологияси — овозли алоқа ва мобил интернет интеграциясида катта имкониятларни тақдим этади. Дўстларингиз ёки яқинларингиз билан суҳбатлашиш учун энди тўртинчи авлод тармоғини тарк этишингиз шарт эмас — сизнинг овозингиз худди Интернет-трафик каби "қадоқланган" бўлади. Бу сизга 4G/ LTE тармоғидан чиқмасдан қўнғироқларни амалга оширишни ва шу билан бирга юборилган фотосуратларни дарҳол кўриш ёки онлайн харитада учрашув жойини текшириш учун интернетдан фойдаланиш имконини беради. VoLTE абонентларнинг уланишини бир зумда амалга оширади, чунки қўнғироқни GSM ёки UMTS тармоғига ўтказиш ва унга вақт сарфлашнинг ҳожати бўлмайди.
VoLTE янги технологиясини мамлакатда биринчилардан бўлиб ишга тушириш учун Beeline Uzbekistan, Ўзбекистоннинг иқтисодий жадал ривожланаётган ҳудудларидан бири — Навоий вилоятини танлади. Ҳозирда рақамли оператор базавий станцияларда аллақачон ўрнатилган ускунани синовдан ўтказмоқда. Республикадаги барча “ Beeline” мижозлари ноябрь ойи сўнгига келиб қўнғироқ пайтида 4G тармоғида тўлиқ сайр қилишлари ва телекоммуникация соҳасида анъанавий равишда "биллур товуш" деб аталадиган тиниқ VoLTE товушини баҳолашлари мумкин бўлади.
“Барча зарур рухсатномаларни олганимиз ва таянч станцияларда ускунани синовдан ўтказганимиздан сўнг биз VoLTE’ни ҳудудларда имкон қадар тезроқ фаоллаштиришга қарор қилдик. Ушбу лойиҳани йўлга қўйишимиз жуда тез муддатда, аниқроғи бир нечта ҳафтада амалга оширилади. Бу технологиянинг ишга туширилиши мижозларимизга 4G тармоғининг афзалликларини тўлиқ ҳис қилиш имконини беради”, — дейди “Beeline Uzbekistan” техник директори Маҳмуджон Нодиров.
Технологиядан фойдаланишингиз учун сизга VoLTE'ни қўллаб-қувватлайдиган смартфон ва 4G (Usim) қўллаб-қувватланадиган СИМ-карта керак бўлади. Кўпгина ҳолларда, VoLTE автоматик равишда рақамли оператор абонентларининг телефонларида ишлай бошлайди. Агар бу содир бўлмаса, созламаларда ушбу амални ўзингиз фаоллаштиришингиз керак.
Android OS билан ишлайдиган қурилмалар учун бу қуйидагича амалга оширилади: "Созламалар" - "Уланишлар" - "Мобил тармоқлар" - "Тармоқ режими". Охирги хатбошида сиз "LTE" ни танлашингиз ва "VoLTE" ни фаоллаштиришингиз керак.
iOS смартфонлари учун: "Созламалар" - "Алоқа" - "Параметрлар" - "Овоз ва маълумотлар" - "VoLTE" функциясини ёқинг, бу ерда "LTE" ни танлашингиз ва "VoLTE" тугмасини фаоллаштиришингиз керак. Кўпгина iPhone моделлари VoLTE'ни қўллаб-қувватлайди.
Технологиянинг ишлашини текшириш учун исталган рақамга қўнғироқ қилиш кифоя. Улангандан сўнг, смартфон экранида LTE ёки VoLTE белгиси пайдо бўлиши керак.
“Биз илғор технологиялардан фойдаланишни барча фойдаланувчилар учун имкон қадар қулайроқ қилишга интиламиз. VoLTE хизмати орқали тиниқ овоз ҳамда тезкор интернет мижозларимиз ўртасидаги мулоқотни янги босқичга кўтаришга ёрдам беради”, — дея изоҳ беради Beeline Uzbekistan тижорат директори Максим Ефремов.
4G тармоғида тиниқ овоз ва тезкор интернетдан баҳраманд бўлишга тайёрланинг!
Дижитал-оператор сайтида смартфонингизда VoLTE технологияси ишлашини текширишингиз ва фаоллаштириш усуллари ҳақида кўпроқ маълумот олишингиз мумкин.
***
“Unitel” МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб “Beeline Uzbekistan” савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам шаҳрида (Нидерландия) жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради
VEON 6 жадал ривожланиб бораётган мамлакатда 160 миллиондан зиёд фойдаланувчиларга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларининг провайдери. Унинг акциялари NASDAQ va Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлаштирилган.
Beeline Uzbekistan'да 1.6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1.4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. “Unitel” МЧЖ — Ўзбекистоннинг йирик солиқ тўловчи компанияларидан бири. Beeline Uzbekistan'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард долларга яқин солиқ тўланган.
Сайт: beeline.uz
Facebook: fb.com/beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Telegram: t.me/beelineuzbekistan
Twitter: twitter.com/beeline_uz
LinkedIn: @beeline-uzbekistan
Реклама
Мавзуга оид
18:00 / 06.11.2024
"Ҳамкорингизни билинг: комплаенс бизнесга хавф-хатарсиз ўсишда қандай ёрдам беради" — Beeline Uzbekistan Тошкентдаги форумга таклиф қилади
18:00 / 04.11.2024
VEON Ўзбекистонда сунъий интеллектга асосланган Hambi — «Ҳаммаси Битта» супериловасини ишга туширди
13:00 / 29.08.2024
Шаҳарлар, қишлоқлар, автомагистраллар: Beeline Uzbekistan бутун мамлакат бўйлаб тармоғини кенгайтирмоқда
10:00 / 05.08.2024