Болалар омбудсманининг асосий вазифалари белгиланмоқда
Бола ҳуқуқларига оид қонунчилик талаблари ижросини ўрганиш, бола ҳуқуқлари таъминлашини мониторинг қилиш, имконияти чекланган, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ижтимоий мослашувига кўмаклашиш, бола ҳуқуқларига риоя қилиш ҳамда уларни ҳимоя қилиш ҳолатидан жамоатчиликни хабардор қилиш Болалар омбудсманининг асосий вазифалари этиб белгиланмоқда.
Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда “Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, 7 та боб, 44 та моддадан иборат бўлган қонун лойиҳасида Болалар омбудсманини сайлаш тартиби, унинг асосий вазифалари назарда тутилмоқда.
Шунингдек, бола ҳуқуқларига оид қонунчилик талабларининг ижросини ўрганиш, бола ҳуқуқлари таъминлашини мониторинг қилиш, имконияти чекланган, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш, боланинг ҳуқуқларига риоя қилиш ҳамда уларни ҳимоя қилиш ҳолатидан жамоатчиликни хабардор қилиш Болалар омбудсманининг асосий вазифалари этиб белгиланмоқда.
Депутатлар қонун лойиҳасини муҳокама қилиб, уни қўллаб-қувватлади.
Мавзуга оид
10:53 / 16.11.2024
Ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида қолган болалар ота-онасидан олиб қўйилиши мумкин
08:10 / 26.10.2024
Тошкентда 15 ёшли болани поезд уриб кетди
09:30 / 23.10.2024
Болаларга нисбатан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланди
07:40 / 16.10.2024