Президент Қаршида Она ва бола саломатлиги тиббиёт маркази ва марказий қозонхонани бориб кўрди
Давлат раҳбари марказдаги шароит ва қулайликлар билан танишди. Шунингдек, мутасаддиларга қишга тайёргарлик ишларини сифатли бажариш бўйича кўрсатмалар берди.
Қарши шаҳрида Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг ҳудудий филиали барпо этилди. Президент Шавкат Мирзиёев 24 октябр куни Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида ушбу муассасани бориб кўрди.
Қайд қилинишича, қарийб тўрт гектарлик ҳудудда тўрт қаватли замонавий бинолар барпо этилган. Барча бўлимлар энг сўнгги русумдаги илғор техника ва ускуналар билан жиҳозланган. Бу ерда 200 ўринли вилоят перинатал маркази, 200 ўринли шаҳар туғруқхонаси, 50 қатновли скрининг маркази ва 50 қатновли репродуктив марказ ягона мажмуада жамланган.
Туғиш ёшидаги ҳамда ҳомиладор аёлларга туғруқ ва туғруқдан кейинги даврларда битта марказда ихтисослашган тиббий хизмат кўрсатиш имкони яратилган. Марказ ишга тушгач, бу ерда бир ярим минг нафар тиббиёт ходими фаолият олиб боради.
Давлат раҳбари бу ердаги шароит ва қулайликлар билан танишди. Германия, Беларус ва бошқа мамлакатлар билан ҳамкорлик доирасида шифокорларнинг малакасини ошириш, марказда профилактика ва даволашнинг илғор услубларини жорий этиш бўйича кўрсатмалар берди.
Келгусида марказда йилига 8 минг нафардан зиёд патологик туғруқларни қабул қилиш имкони яратилади. Бу кўплаб оналар ҳаётини сақлашда муҳим.
Марказ 860 дан ортиқ маҳалла доялари билан мунтазам алоқада бўлади. Ягона электрон база орқали вилоятнинг барча ҳудудларидаги ҳомиладорлар ва туғиш ёшидаги аёллар қамраб олинади. Ўн еттита марказий кўп тармоқли поликлиника таркибидаги аёллар маслаҳатхонаси ва ўн саккизта туғруқ мажмуаси билан алоқа ўрнатилади.
Шунингдек, президент «Иссиқлик манбаи» давлат унитар корхонасининг Қарши шаҳрида янги бунёд этилган марказий қозонхонасини бориб кўрди. Ушбу мажмуа 12 Гкал қувватга эга. Бу ерга Туркиядан келтирилган 14 МВтли учта қозон ўрнатилди. Бунинг эвазига йилига 1,7 миллион куб метр табиий газни иқтисод қилиш имконияти яратилди.
Марказ қурилиши жараёнида ҳудудга олти километр қопламали қувур тортилди. Иссиқлик тармоқлари ёпиқ тизимга ўтказилди ва йўқотишлардан ҳимоя қилинди.
Ушбу мажмуанинг фойдаланишга топширилиши 38 та кўп қаватли уйдаги бир ярим мингдан зиёд хонадон ҳамда учта ижтимоий объектни иссиқ сув ва иссиқлик билан таъминлайди.
Давлат раҳбари мутасаддиларга қишга тайёргарлик ишларини сифатли бажариб, энергия ва иссиқлик таъминоти барқарор қилиш, энергия тежамкорлик маданиятини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Ғарбий соҳилдаги қотилликлар, Исроил ҳарбийлари истеъфоси ва НАТОдан мадад кутаётган Зеленский — кун дайжести
Жаҳон | 12:28
-
Тошкентда кучли дорилар савдоси билан шуғулланувчи гуруҳ фош этилди
Жамият | 12:20
-
Ўзбекистон ҳукумати аъзолари Доналд Трампнинг инаугурациясини АҚШ элчихонасида кузатди
Ўзбекистон | 12:04
Мавзуга оид
20:32 / 22.01.2025
Қашқадарёда мактаб директори ўқитувчиларга форма учун пул йиғишга кўрсатма берди
18:12 / 22.01.2025
Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманганда техника университети очилади
18:35 / 21.01.2025
Тухум етиштириш кооперацияси учун 50 миллион доллар йўналтирилади
16:49 / 21.01.2025