Ўзбекистон | 21:23 / 24.10.2023
9195
2 дақиқада ўқилади

Президент Қаршидаги маҳаллада бўлиб, аҳоли турмуши билан танишди

Президент маҳалланинг янги маркази – маҳалла гузари, хизмат кўрсатиш шохобчаларини кўздан кечирди, кексалар билан мулоқот қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида Қарши шаҳридаги «Ойдин» маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуши, ҳудуддаги ободлик ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик билан яқиндан танишди.

Қайд қилинишича, маҳалла фаоллари президентга ҳудуддаги ўзгаришлар, одамлар ҳаёти ҳақида сўзлаб берган. Мавсум олдидан кўп қаватли уйларда куз-қиш мавсумига зарур чоралар кўрилди. Хусусан, ўнта уйнинг томи, юздан ортиқ йўлаклар таъмирланди, иссиқлик қувурлари изоляция қилинган.

Қарши шаҳри масъуллари, маҳалла «еттилиги» ҳам ҳудудда амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берган.

Келгуси йилдан «Маҳалла бюджети» тизими тўлиқ жорий қилинади. Бу – ҳар бир маҳалланинг 100 миллион сўмгача маблағи бўлади, дегани. Президент мазкур тизимни самарали ишлатиш, бундай кенг ваколат ва маблағлардан фойдаланиб, маҳалладаги долзарб муаммоларни ҳал қилиш зарурлигини таъкидлади. Аҳолини тадбиркорликка, хотин-қизларни касб-ҳунарларга жалб этиб, даромадини ошириш, ёшлар учун маданий тадбирлар, мусобақалар ташкил этиш муҳимлиги қайд этди.

Давлат раҳбари маҳаллада яшовчи Дилшод Набиев хонадонида меҳмон бўлди. Оила бошлиғи хусусий тадбиркор. Турмуш ўртоғи Ҳурриятхон билан икки фарзандни вояга етказмоқда. Улар тадбиркорлик фаолияти, болаларга берилаётган эътибор ва имкониятлар ҳақида сўзлаб берди.

Президент маҳалланинг янги маркази – маҳалла гузари, хизмат кўрсатиш шохобчаларини кўздан кечирди. Шу ерда кексалар билан мулоқот қилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда