Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзбекинвест” компаниясида “Ўзбек тили байрами куни”га бағишлаб тадбир ташкил этилди
20 октябрь куни “Ўзбекинвест” суғурта компанияси бош офисида “Ўзбек тили байрами куни”га бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда сўзга чиққан Бош директор Р.Азимов ҳамда А.Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг таклиф этилган мутахассис-ходими томонидан мамлакатимизда она тилининг ўрни ва аҳамиятини оширишга катта эътибор қаратилаётгани, шунингдек, она тилининг ривожланиши жамият тараққиётининг омили, миллатнинг бош белгиси, давлат суверенитетининг асосий рамзи эканлиги айтиб ўтилди. Шунингдек, она тилининг барҳаёт бўлиши, унинг тўлақонли яшаши, миллатнинг маънавияти, маърифати ва маданияти учун зарурлиги қўшимча қилиниб, кўп миллатли мамлакатимиздаги халқларнинг она тилларини асраб-авайлаш муаммосига ҳам тўхталиб ўтилди.
Ўзбек тили – туркий тилларнинг катта оиласига кирувчи дунёдаги энг йирик тиллардан бири. Айни пайтда мазкур тилда деярли 50 млн киши сўзлашади ва қарийб 60 мамлакатда таълим берилади. Шунингдек, бугунги кунда дунёда 5600 дан ортиқ тиллар мавжуд бўлса, улардан атиги 200 таси, жумладан, ўзбек тили ҳам расмий тил сифатида тан олингани айтиб ўтилди.
Сўнгра байрам муносабати билан компания ходимлари ўртасида ижодий танловлар ўтказилди. Мушоира танловида иштирокчилар ғазаллар ва шеърларни ифодали ўқиш бўйича ўз истеъдодларини намоён этиш имкониятига эга бўлдилар. “Ўзбекинвест” компанияси ходимлари томонидан Э.Воҳидовнинг “Она тилим ўлмайди”, Муҳаммад Юсуфнинг “Она тилим” шеърлари, А.Навоийнинг “Кўргали ҳуснингни”, “Кеча келгумдур дебон” ва бошқа ғазаллари ўқиб берилди.
Ижодий танлов натижаларига кўра, ғолибларга пул мукофотлари топширилди. Шунингдек, “Ўзбекинвест” компаниясининг ҳар бир ходимига А.Навоий, Ҳ.Олимжон, Зулфия, А.Қодирий, Ойбек, Ў.Ҳошимов, Ғ.Ғулом, А.Фитрат, Чўлпон, Э.Воҳидов, А.Орипов, Муҳаммад Юсуф, Х.Худойбердиева, А.Авлоний, П.Қодиров ва бошқа ўзбек адабиёти намоёндаларининг асарлари совға қилинди.
Колл-марказ: (+998) 71−207−60−00, 1160
Сайт|Facebook|Instagram|Telegram|YouTube
Мавзуга оид
10:00 / 19.06.2026
«Ўзбекинвест» ТХИФ-2026 доирасида инвестицияларни суғуртавий қўллаб-қувватлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамламоқда ва кенгайтирмоқда
10:00 / 09.06.2026
«Ўзбекинвест» Швейцария суғурта бозорининг етакчи компаниялари билан глобал ҳамкорликни ривожлантирмоқда
10:00 / 21.05.2026
“Ўзбекинвест” ЭИСК АЖ ҳудудий филиаллари раҳбарлари Хитойда малака оширди
10:00 / 23.04.2026