Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда мигрантларни ўқитиш учун рақамли платформа ишга туширилиши мумкин
Рақамли формат меҳнат мигрантларига рус тилини ўрганиш жараёнини осонлаштириш ва тезлаштириш учун мўлжаллангани айтилмоқда.
Россия ҳукумати мамлакатга ишлаш учун келаётган хорижий фуқароларнинг рус тилини ўрганиши учун ўқув ва услубий материаллар жойлаштириладиган рақамли платформани ишга тушириш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда ҳукумат сайтида хабар берилган.
Рақамли формат меҳнат мигрантларига рус тилини ўрганиш жараёнини осонлаштириш ва тезлаштириш учун мўлжалланган бўлиб, уларга иш топиш ва жамиятга тез мослашишда ёрдам бериши таъкидланмоқда.
Шунингдек, ҳукумат томонидан хорижий фуқаролар ва иш берувчиларнинг электрон реестрларини яратиш ҳамда давлат органлари ва чет эл фуқаролари ўртасидаги барча турдаги ўзаро муносабатларни онлайн форматга ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. Бу эса мигрантлар устидан назоратни кучайтириш имконини бериши айтилмоқда.
Ҳукуматнинг стратегик йиғилишлари Россиянинг 2025 йилгача бўлган давлат миграция сиёсати концепциясини амалга оширишни таъминлашга қаратилган. Концепция 2012 йилда Россия президенти томонидан тасдиқланган ва босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Миграция сиёсатининг асосий йўналишлари Россияга зарур бўлган ишчи кучини жалб қилиш, мигрантларни мослаштириш ва ноқонуний миграцияни бартараф қилишдан иборат.
Мавзуга оид
11:55
Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда
12:17 / 30.06.2026
1,6 млн ўзбекистонлик иши туфайли рўйхатга олиш вақтида доимий яшаш жойида бўлмаган
20:27 / 26.06.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 5-12 баравар оширилди
17:36 / 24.06.2026