Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар бўйича ягона психологик-тиббий-педагогик комиссиялар ташкил этилади
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб, мактаб-интернатларда қисқа муддатли таълим ва тарбия беришга мўлжалланган “Ғамхўрлик” гуруҳлари тузилади.
“Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олишларини ташкил этиш ва реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
2024 йил 1 августдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар, кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тузилмасига ўтказилиши белгиланган.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 2024 йил 1 январдан қуйидагиларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади:
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига йўллаш бўйича тиббий-психологик-педагогик комиссия ҳамда ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатларга йўллаш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссиялар негизида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳузурида ягона психологик-тиббий-педагогик комиссияларни (ПТПК);
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб, мактаб-интернатларда қисқа муддатли таълим ва тарбия беришга мўлжалланган “Ғамхўрлик” гуруҳларини;
ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш ҳудудий марказларида болалар реабилитацияси бўлимларини.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:
а) болаларни алоҳида таълим эҳтиёжларига муҳтожлигини аниқлаш ПТПК томонидан амалга оширилади. Бунда:
ПТПК хулосасини олиш учун ариза боланинг қонуний вакиллари томонидан уларнинг яшаш жойидаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг туман (шаҳар)лардаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларига тақдим этилади;
болаларни ПТПК кўригидан ўтказиш учун ҳужжатларни шакллантиришда боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси, унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (қонуний вакиллар) паспортининг нусхалари ҳамда боланинг таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар “Электрон ҳукумат” тизимининг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали олинади;
б) 2024 йил 1 августдан бошлаб:
ПТПК томонидан ҳужжатлар қабул қилингандан ПТПК ўтказилишидан 3 иш кун олдин алоқа воситалари, шу жумладан SMS хабарнома орқали боланинг кўрик ўтказиш санаси, вақти ва жойи кўрсатилган хабар юборилади;
ПТПК хулосаси асосида ПТПК котиби томонидан бола, унинг қонуний вакиллари билан келишган ҳолда, тегишли ихтисослаштирилган таълим муассасасида рўйхатдан ўтказилади ва навбатга киритилади;
в) “Ғамхўрлик” гуруҳлар фаолиятини молиялаштириш мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб, мактаб-интернатлари ҳамда санаторий туридаги ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларини мақбуллаштириш муносабати билан бўшаётган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;
“Ғамхўрлик” гуруҳлари учун штат бирликлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
г) Реабилитация бўлимларига 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари кўригидан ўтказиш натижаларидан келиб чиқиб юборилади;
реабилитация бўлимлари учун штат бирликлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда белгиланади.
Мавзуга оид
18:08 / 09.06.2026
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
22:35 / 17.05.2026
Хитойда 11-қаватдан қулаган бола тирик қолди
15:26 / 05.05.2026
“Ҳожатхона излаб, трансформаторга кириб қолган” – Мингбулоқда ток урган бола қўлларидан айрилди
09:12 / 20.04.2026