Туркия ва Туркманистон президентлари кучукча алмашишди
Туркияда икки давлат раҳбарларининг музокараси ўтказилди. Унинг якунида Сердар Бердимуҳамедов ва Ражаб Тоййиб Эрдўған бир-бирига кучукча совға қилди.
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов илк бор Туркияга расмий ташриф билан борди. Хизмат сафари ҳақидаги ҳисобот Туркманистон давлат ахборот агентлиги томонидан эълон қилинди. Бу ҳақда Turkmen.news хабар берди.
Анқарага етиб борган Туркманистон раҳбари дастлаб Отатурк мақбараси ва туркман шоири Махтумқули ҳайкалини зиёрат қилди. Ушбу ҳайкал 2012 йили унинг отаси Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан очилган эди.
Шундан сўнг мартабали меҳмон Оқсаройда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашди.
Давлат раҳбарлари қишлоқ хўжалигидан тортиб, халқаро ҳамкорликдаги БМТ ролининг аҳамиятигача бўлган барча мавзуларни том маънода муҳокама қилдилар. Биргаликда аудио ва видео маҳсулотлар ишлаб чиқариш тўғрисидаги битимдан тортиб, метеорология соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимгача кўплаб ҳужжатлар имзоланди.
Музокаралар якунида Бердимуҳамедов Эрдўғанга «Гардаш» лақабли туркман Алабай зотли кучукчасини совға қилди. Ўз навбатида Туркия раҳбари унга Анадолу зотли чўпон итининг икки кучукчасини ҳадя қилди.
Туркманистон раҳбарининг бошқа давлат президентига кучукча совға қилиши янгилик эмас. 2017 йилда Гурбангули Бердимуҳамедов Россия президенти Владимир Путинга алабай кучукчасини ҳадя қилган эди. 2022 йилда Гурбангули Бердимуҳамедов худди шундай кучукчани Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга ҳам совға қилди.
Мавзуга оид
11:05 / 21.12.2024
Ўзбекистоннинг янги элчиси Туркманистон президентига ишонч ёрлиқларини топширди
20:38 / 20.12.2024
Эрдўған Сурия шимолидаги террорчиларни зарарсизлантириш вақти келганини айтди
17:52 / 17.12.2024
WSJ: АҚШ Сурия чегарасида турк қўшинлари тўпланаётганидан хавотирда
16:24 / 15.12.2024