Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Эрдўған баёноти туфайли Туркиядаги барча дипломатларини чақириб олади
Туркия президенти Исроилни «босқинчи» деганидан сўнг, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ёмонлашиш арафасида.
Исроил ташқи ишлар вазири Эли Коэн Туркия расмийларининг баёнотлари ортидан Исроил-Туркия муносабатларини қайта кўриб чиқиш учун барча дипломатларини Туркиядан чақириб олишни буюрганини айтди.
«Туркиянинг баёнотларидан келиб чиқиб, мен Туркия ва Исроил ўртасидаги муносабатларни қайта кўриб чиқиш учун Туркиядан дипломатик вакилларни чақириб олишни буюрдим», деб ёзди Коэн ижтимоий тармоқда.
28 октябр куни Истанбулда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Фаластинни қўллаб-қувватловчи оммавий намойишда сўзга чиқди. Бошқа нарсалар қаторида, у Исроилни «босқинчи» деди ва ҳарбий жиноятларда айблади. Шунингдек, Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатини «террорчи гуруҳ эмаслигини» яна бир бор таъкидлади.
25 октябр куни Туркия президенти Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини танқид қилди. Шунингдек, у Исроилга расмий ташрифини бекор қилганини айтган эди.
Мавзуга оид
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026
Исроил ва Ливан АҚШ воситачилигида келишув тузди
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
17:56 / 19.06.2026