Жаҳон | 13:10 / 30.10.2023
7460
1 дақиқада ўқилади

Ғазодаги ҳукумат: Исроил 1500 дан ортиқ одам бошпана топган иккита марказга зарба бериш билан таҳдид қилди

Исроил армияси Ғазодаги православ маданият маркази ва юнон мактабига зарба бериш билан таҳдид қилгани айтилади.

Фото: AP

Исроил армияси 1500 дан ортиқ одам бошпана топган православ маданият маркази ва юнон мактабига зарба бериш билан таҳдид қилди.

Бу ҳақда Ғазодаги Фаластин ҳукуматининг матбуот хизмати Telegram’да хабар берди.

Қайд этилишича, 1000 киши Исроил ҳужумлари вақтида православ маданият марказида, 500 дан ортиқ киши юнон мактабида бошпана топган.

Бошқа бир баёнотда Исроилнинг касалхоналарни бомбардимон қилиш билан боғлиқ тўғридан тўғри таҳдидлари оқибатлари ва бу муассасаларни эвакуация қилиш талаблари ҳақида огоҳлантирилди. 

Баёнотда, Исроилнинг шифохоналар атрофидаги ҳудудларни бомбардимон қилишда давом этиши ва уларга тўғридан тўғри ҳужум қилиш таҳдиди уруш жинояти экани таъкидланди. 

Мавзуга оид