Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маданият вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Адлия тизими ходими маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон президенти қарори билан Авазхон Баҳодирович Тожихонов маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
У 2018 йилдан бери адлия тизимида фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил декабрида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги негизида Маданият ва туризм вазирлиги ташкил этилиб, унга Озодбек Назарбеков раҳбар этиб тайинланганди. 2023 йил июлига келиб туризм соҳаси вазирликдан ажратилди ва Озодбек Назарбеков маданият вазири лавозимига тасдиқланди.
Бунгача Баҳодир Аҳмедов ва Мурод Мажидов маданият вазири ўринбосарлари лавозимларида ишлаб келмоқда.
Мавзуга оид
18:28 / 11.06.2026
Маданиятга тикилган пуллар, санъаткордан вазирликка, интернет маданиятчилари – вазир Назарбеков билан суҳбат
21:54 / 21.04.2026
“Солиқ тўламайман дейишга ор қилиш керак” - маданият вазири
20:28 / 12.01.2026
Антикоррупция агентлиги ҳукуматдан Озодбек Назарбековга чора кўришни сўради
22:32 / 17.12.2025