Саудия Арабистони 2034 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши ойдинлашди
Австралия ўз номзодини қўймагач, Саудияга бу борада рақиб қолмади.
Австралия футбол ассоциацияси 2034 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати мезбонлиги учун курашмайдиган бўлди. Натижада, Саудия Арабистони мундиални қабул қилишга ариза топширган ягона номзод сифатида қолди.
Австралия жаҳон чемпионати ўрнига 2026 йилда аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги ва 2029 йилда футбол бўйича клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш режаларига эътибор қаратмоқчи. Австралияликларнинг бу қарори Саудияга рақобат қила олмаслигидан келиб чиққан бўлиши мумкин.
Аввалроқ, ФИФА 2034 йилги жаҳон чемпионати Осиё ёки Океанияда ўтказилиши мумкинлигини айтганди. Шунинг учун Австралия Саудия Арабистонига ягона рақобатчи сифатида кўрилган эди.
Навбатдаги, 2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади. Марокаш, Португалия ва Испания 2030 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади, баъзи ўйинлар Аргентина, Парагвай ва Уругвайда бўлиб ўтади.
2034 йилги жаҳон чемпионатини ўтказишга Австралия билан бирга Янги Зеландия, Малайзия ва Сингапур ҳам даъвогарлик қилиши, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон қўшма ариза топшириши, шу билан бирга Хитой мустақил ариза бериши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо улар ўз тасдиғини топмади.
2034 йилги жаҳон чемпионати мезбони ФИФА томонидан расман 2027 йилда эълон қилиниши керак.
Мавзуга оид
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
19:01 / 11.11.2024
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
09:25 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди
18:01 / 10.11.2024