Жаҳон | 21:19 / 31.10.2023
3166
1 дақиқада ўқилади

Хитой 1 ноябрдан хорижликлар учун саломатлик декларацияси талабини бекор қилади 

Шунингдек, энди хорижликлар Хитойга кириш пайтида махсус QR-код олиши ҳам шарт эмас. 

Фото: РИА Новости

1 ноябрдан бошлаб хорижий фуқароларнинг Хитойга киришида соғлиғи ҳақида декларация тақдим этиш талаби бекор қилинади. Бу ҳақда Хитой божхона бошқармасига таяниб Interfax хабар берди. Ушбу талаб COVID-19 пандемияси бошланганидан бери амал қилаётган эди. 

«Хитой Халқ Республикасининг тегишли қонунига кўра, 2023 йил 1 ноябр яримтундан бошлаб, мамлакатга кириш ва чиқишда фуқаролар саломатлик тўғрисидаги декларацияни тўлдиришдан озод этилади», дейилади баёнотда. 

Шунингдек, энди хорижликлар Хитойга кириш пайтида махсус QR-код олиши ҳам шарт эмас. 

Декларацияни фақат йўтал, юқори ҳарорат ёки тошма каби юқумли касаллик белгилари бўлган йўловчилар тўлдириши керак. 

Эслатиб ўтамиз, 30 августдан бошлаб, Хитой хорижликлар учун COVID-19 тестининг манфий натижаси ҳақидаги маълумотномани ҳам бекор қилган эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид