Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил кемаларини Қизил денгиз ҳудудига ўтказганини маълум қилди
Исроил ҳарбий-денгиз кучларининг ракетали катерлари минтақадаги мудофаа ҳаракатлари доирасида Қизил денгизга етиб келди - ЦАХАЛ.
Исроил армияси кемаларни Қизил денгизга ўтказганини эълон қилди.
«Баҳоланган вазиятга кўра ва минтақадаги мудофаа саъй-ҳаракатларини кучайтириш доирасида ҳарбий-денгиз кучларининг ракетали катерлари Қизил денгиз ҳудудига етиб борди», — дейилади Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) баёнотида.
Бир кун аввал Яманда Эрон томонидан қўллаб-қувватланган «Ансоруллоҳ» (ҳусийлар) ҳаракати Исроилга учувчисиз учиш аппаратлари (УУА) ва ракеталар билан ҳужум қилганини билдирган эди.
Ўз навбатида, Исроил армияси Қизил денгиздан Исроил ҳудудига отилган ракетани тутиб олгани ҳақида хабар берди.
2014 йил сентябридан бери Сана ва Яманнинг бошқа бир қанча ҳудудларини назорат қилиб турган Эрон томонидан қўллаб-қувватланган ҳусийлар илк бор Исроилга қилинган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.
Мавзуга оид
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026
Исроил ва Ливан АҚШ воситачилигида келишув тузди
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
17:56 / 19.06.2026