Энергиядан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш учун мобил илова ишлаб чиқилмоқда
Ҳуқуқбузарликнинг туридан келиб чиқиб, хабар берган шахсга ҳуқуқбузарга тайинланган жарима миқдорининг 2 фоиздан 30 фоизгача миқдорида пул мукофоти тўланади.
Вазирлар Маҳкамасининг «Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ёқилғи-энергия манбаларидан оқилона фойдаланилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида Uzenergo мобил иловаси ишлаб чиқилмоқда.
2023 йил 1 сентябрдан бошлаб аҳоли томонидан электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилиши белгиланган.
Фото ва видеоёзувлар қуйидагиларни акс эттириши лозим:
- электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни;
- ҳуқуқбузарлик содир этган шахс ҳақида маълумот (мавжуд бўлганда);
- ҳуқуқбузарлик содир этилган манзил, унинг географик жойлашуви, сана ва вақт.
Материаллар Uzenergo иловаси орқали йўлланаётган қуйидагиларни кўрсатиш лозим:
- шахснинг Ф.И.Ш., унинг манзилини;
- уяли телефон рақамини, банк картаси рақамини ва электрон почта манзилини.
Фото ва видеоматериалларга ўзгартиришлар киритиш тақиқланади. Видео ҳажмини қисқартириш мақсадида уни кесишга рухсат этилади (120 сониядан ошмаслиги керак).
Ҳуқуқбузарликнинг туридан келиб чиқиб, хабар берган шахсга ҳуқуқбузарга тайинланган жарима миқдорининг 2 фоиздан 30 фоизгача миқдорида пул мукофоти тўланади.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Ғарбий соҳилдаги қотилликлар, Исроил ҳарбийлари истеъфоси ва НАТОдан мадад кутаётган Зеленский — кун дайжести
Жаҳон | 12:28
-
Тошкентда кучли дорилар савдоси билан шуғулланувчи гуруҳ фош этилди
Жамият | 12:20
-
Ўзбекистон ҳукумати аъзолари Доналд Трампнинг инаугурациясини АҚШ элчихонасида кузатди
Ўзбекистон | 12:04
Мавзуга оид
07:51 / 20.01.2025
Тошкентнинг иккита туманида электр энергияси вақтинча ўчирилади
09:02 / 17.01.2025
Тўрт ҳудудда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
12:58 / 15.01.2025
Ўзбекистонликларнинг ёқилғи ва энергия нархларининг қимматлашишидан хавотирлари кескин ортган
08:11 / 09.01.2025