Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нобел мукофоти совриндори эронлик Наргис Муҳаммадий қамоқхонада очлик эълон қилди
Унинг аҳволи ёмонлашгани, аммо қамоқхонадан шифохонага ўтказиш рад этилгани айтилмоқда.
Қамоқдаги эронлик ҳуқуқ ҳимоячиси Наргис Муҳаммадий ўзи ва бошқа маҳбусларга тиббий ёрдам кўрсатилиши тақиқлангани, шунингдек, рўмол ўраш мажбуриятига норозилик сифатида очлик эълон қилди. Бу ҳақда Associated Press унинг оиласи маълумотларига таяниб хабар берди.
Эрон ҳукумати Муҳаммадийни қамоқхонадан шифохонага ўтказишга рухсат бермаган. Унинг эри сўзларига кўра, қамоқхона маъмурлари Муҳаммадийни кўрикдан ўтказган ва аҳволи ёмонлашганини қайд қилган шифокорнинг кўрсатмасини эътиборсиз қолдирган.
6 октябр куни Муҳаммадий «Эронда аёлларга нисбатан зулмга қарши курашгани, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини тарғиб қилгани учун» тинчлик бўйича Нобел мукофоти билан тақдирланди.
Наргис Муҳаммадий Эрондаги Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари маркази вице-президенти.
2016 йилда у сўз ва йиғилишлар эркинлиги ҳуқуқини амалга ошириш билан боғлиқ айбловлар туфайли 16 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. 2020 йил октябр ойида қамоқдан озод қилинди.
2021 йилда Эрон ҳукумати уни «давлатга қарши ташвиқот» учун 2,5 йиллик қамоқ ва 80 дарра уришга ҳукм қилган эди.
Муҳаммадийнинг турмуш ўртоғи ва икки фарзанди 2012 йилдан бери Францияда истиқомат қилади.
Мавзуга оид
22:59 / 30.06.2026
400 кг уран нега 60 фоизгача бойитилган? Эрон элчисининг жавоби
14:37 / 30.06.2026
АҚШ-Эрон музокарачилари Доҳага келяпти: Ҳўрмуз диққат марказида
08:55 / 29.06.2026
АҚШ ва Эрон яна ўзаро ҳужумларни тўхтатишга келишди
13:06 / 28.06.2026