Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда қочқинлар ва муҳожирларга оид баҳсли қонун лойиҳаси муҳокамаси бошланди
Франциялик сенаторлар Францияда яшаш учун рухсатномага эга бўлмаган шахсларни давлат тиббий ёрдамидан маҳрум этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.
Франция Сенати муҳожирлар ва қочқинлар масаласига тааллуқли баҳсли қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқда.
Хусусан, француз сенаторлари қонун лойиҳасининг давлат тиббий ёрдамидан маҳрум қилишни назарда тутувчи моддасини қўллаб-қувватлади. Ушбу моддада мамлакатда яшаш учун рухсатномага эга бўлмаган шахслар учун бепул даволанишни бекор қилиш назарда тутилган. Франция Сенати аъзоларининг аксарияти бу ташаббусни ёқлаб чиқди.
Бундан буён қонун лойиҳасига кўра, мамлакатда яшаш учун рухсатномадан маҳрум бўлган шахслар давлат томонидан тақдим этилган бепул даволаниш ҳуқуқидан фойдалана олмайди, фавқулодда ҳолатлар бундан мустасно.
Франция Сенати шу ҳафта бошида иммиграция қонуни лойиҳасини муҳокама қила бошлади.
Қонун лойиҳаси Сенатда кўриб чиқилгач, яна Миллий ассамблеяга (Франция парламентининг қуйи палатаси) юборилиши кутилмоқда. Қонун лойиҳасини йил охиригача ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
08:17 / 30.06.2026
Саида Мирзиёева: Франция билан стратегик шериклик янада мустаҳкамланади
20:54 / 28.06.2026
Францияда парашютчилар мактабига қарашли самолёт қулаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
10:27 / 27.06.2026
Ўзбекистонда Франция визаси учун воситачиларсиз ҳужжат топшириш имконсиз бўлиб қолгани айтилмоқда
18:00 / 25.06.2026