Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил армияси ҲАМАС билан Ғазо марказида жанг олиб бораётганини маълум қилди
Шунингдек, ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар яшрингани тахмин қилинаётган бункер ҳудуди қуршаб олингани айтилмоқда.
Исроил ҳарбийлари Ғазо шаҳри марказида Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатига қарши курашмоқда. Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) жанубий қўмондонлиги раҳбари, генерал-майор Ярон Финкелман хабар берди.
«Биз ҳозир Ғазо секторининг йирик марказларида жанг қиляпмиз. Мен у ердан ҳозиргина қайтдим. Исроил мудофаа кучлари сўнгги ўн йил ичида биринчи марта Ғазо шаҳри марказида жанг қилмоқда. Террор юрагида», деди Финкелман.
ЦАҲАЛ вакилининг таъкидлашича, Исроил армиясининг қуруқликдаги операциясидан мақсад ҲАМАС ҳаракати етакчилари ва амалдорларини, шунингдек, ҳарбий инфратузилмани тўлиқ йўқ қилишдир. Бундан ташқари, гаровга олинганларни озод этиш.
Шу билан бирга, Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторидаги ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар яшрингани тахмин қилинаётган бункер ҳудудини ўраб олишга муваффақ бўлгани айтилмоқда.
Бу ҳақда Исроил мудофаа вазири Йоав Галлантга таяниб The Times of Israel хабар берди.
Мудофаа вазирлиги раҳбари сўзларига кўра, Синвар «ўз бункерида яширинган ва шериклари билан алоқа қилмаяпти». Шунингдек, Исроил ҳарбийлари ҳозирда Ғазо шаҳри «юрагида» жанг қилмоқда. У, шунингдек, ҳарбийлар Синварни йўқ қилишига ваъда берди.
Мавзуга оид
17:02
Тарихий қалъа эгалланиши ва Эроннинг норозилиги. Ливанда нималар бўлмоқда?
16:47 / 02.06.2026
«Сенинг томинг кетган» – Трамп Ливанга ҳужум туфайли Нетаняҳуни қаттиқ койиди
12:39 / 30.05.2026
Исроил ва Россия кучлари можаро зоналаридаги жинсий зўравонлик учун БМТ қора рўйхатига киритилди
12:25 / 29.05.2026