Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский ЕКнинг Украина бўйича қарорини «тўғри қадам» деб атади
Украина президенти Киев Россия билан давом этаётган урушга қарамай, ЕИга кириш бўйича тавсияларни амалга оширишда давом этишини таъкидлади.
Украина етакчиси Володимир Зеленский 8 ноябр, чоршанба куни эълон қилинган халққа видеомурожаатида Европа комиссиясининг Украина билан Европа Иттифоқига аъзолик бўйича музокараларни бошлашни тавсия этиш ҳақидаги қарорини «тўғри қадам» деб атади.
«Украиналиклар ҳар доим умумий Европа оиласининг бир қисми бўлган. Бизнинг давлатимиз Европа Иттифоқида бўлиши керак. Биз Европа қадриятларини ҳимоя қилганимиз учун бунга лойиқмиз. Олдинга интиляпмиз ва декабр ойида Европа кенгашининг сиёсий қарорини кутамиз», - дейди у. Украина президенти, Россия билан давом этаётган урушга қарамай, Киев Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича барча тавсияларни бажаришда давом этишини таъкидлади.
8 ноябр, чоршанба куни Еврокомиссия Украинани Европа Иттифоқига қабул қилиш бўйича музокараларни бошлашни расман тавсия қилди ва мамлакатнинг асосий ислоҳотларни амалга оширишдаги муваффақияти ҳақидаги ҳисоботни тақдим этди. Улар Киев билан музокараларни бошлаш учун етарлими ёки йўқми, буни ЕИга аъзо давлатлар раҳбарлари 14-15 декабр кунлари бўлиб ўтадиган Брюсселдаги саммитда овоз бериш чоғида ҳал қилади.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026