Ҳуқуқ ҳимоячилари – Гулноз Мамарасулова, Абдураҳмон Ташанов ва Раззоқ Алтиев Kun.uz’га берган интервюсида ҳукуматнинг болалар ҳимояси йўлидаги ишлари етарли бўлмаётганини айтиб, болалар омбудсманига ишлаш учун керакли шароитларни яратиб беришга чақирди.
Kun.uz:
— Ўзбекистонда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, тўлиқ давлат таъминотида турган ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчилари билан боғлиқ муаммолар камаяётгани йўқ. Хўш, бу соҳадаги тизимли муаммо қаерда ўзи, ҳукумат нега ўз васийлигидаги болаларни ҳимоя қилолмаяпти? Нима қилиш керак бунинг учун?
Гулноз Мамарасулова:
— Ўзбекистонда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи бир қанча ташкилотлар бор. Энг асосийси болалар ҳуқуқлари омбудсмани. Лекин яқинда муҳокамаларга сабаб бўлган ҳолат ҳам бор: болалар омбудсмани – Алия Юнусова истеъфо берди. Бунга унинг самарали ишлаши учун ходимлар ва ресурслар етмаётгани сабаб қилиб кўрсатилди. Ростдан ҳам бутун республика ташкилоти учун бармоқ билан санарли 4-5 та ходим камлик қилади.
Яқинда вилоятлардан биридаги болалар боғчасида зўравонлик бўлган, менга бу ҳақда мурожаат келиб тушган. Болалар ҳуқуқлари омбудсманига боғландим. Лекин ўша пайт унинг раҳбари истеъфога чиққан. Шикоят қилиш учун тизим, қанақадир ишонч рақамлари борми, деб сўрадим. Лекин бундай рақам ишлатилмас экан. Веб-сайтидаги рақамлар ҳам ишламаган. Бутун бир республика миқёсидаги ташкилот бу. Очилаётган ҳолатлар ижтимоий фаоллар орқали юзага чиқяпти фақат. Ҳукумат томонидан болаларнинг хуқуқини ҳимоя қилувчи тизим ишламаяпти,бу оғир аҳволга олиб келади.
Kun.uz:
— Бутун бошли болалар омбудсманида шундай ҳолат. Балки унга ёрдамни пул йиғиб, телефон аппарати олиб беришдан бошлармиз.
Гулноз Мамарасулова:
—Педофилияга қарши курашда дунё давлатларида турли оғир бўлган жазо чоралари, профилактик тизимлари бор. Умуман, турли йўл билан кураш олиб боришади, яъни қатъий, енгил бўлмаган чоралар билан.
Абдураҳмон Ташанов:

















