Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барса»да яна камбэк, Италияда майдон марказидан гол. Кун ўйинлари
Якшанба оқшомида Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.
Англия: Салоҳ ҳал қилди

«Ливерпул» – «Брентфорд» 3:0
Голлар: 1:0 – 39 Салоҳ, 2:0 – 62 Салоҳ, 3:0 – 74 Диогу Жота.
«Ливерпул» – Алиссон, Александер-Арнолд (Куанса, 90), Матип, ван Дейк, Цимикас, Эндо, Собослаи (Макконнелл, 90), Салоҳ, Диогу Жота (Диас, 83), Гакпо (Эллиотт, 83), Нунес.
«Брентфорд» – Флеккен, Айер, Ми, Пиннок, Коллинз, Роэрслев (Годдос, 72), Нергор, Йенсен (Ярмолюк, 72), Янелт (Ониека, 46), Висса (Мопе, 72), Мбемо.
Огоҳлантиришлар: Нергор (30), Айер (30), Матип (37).
«Ливерпул» сўнгги икки турда ютқазган «Тоттенҳэм»ни тўртинчи ўринга тушириб юбориш имкониятини қўлдан бой бермади ва қўшимча кўрсаткичлар эвазига (тўплар нисбати) «Арсенал»ни ҳам қувиб ўтди. Аввалига қизилларнинг омади келавермади, Нунеснинг икки голи, жумладан қайчи услубида йўлланган зарбаси билан урган голи офсайд ҳолатлари туфайли бекор қилинди. Уругвайлик ҳужумчи барибир ҳисобни очувчи голда Салоҳга ассистентлик қилди. Бу Нунеснинг АПЛдаги еттинчи голли узатмаси бўлиб, уларнинг барчаси мисрлик шеригига ошириб берилган.
Якшанба куни ҳам Мо икки бор гол урди, лекин у икки ҳолатда ҳам голини нишонлашга шошилмади. У икки сафар ҳам голсиз қолган Нунеснинг аччиқ тажрибасидан сабоқ олганди ва кутишга қарор қилди. Салоҳ фақатгина VAR хулосасидан кейин табассум қилди, видеоҳакамлар Цимикас тўп узатган вазиятда тўп майдон чизиғини тўлиқ кесиб ўтмаган деб топишди. Энди у голли ҳаракатлар бўйича иккинчи ўринда (10+4) ва Ҳоландни (13+3) таъқиб этмоқда.
Ниҳоят Диогу Жотанинг голидан кейин «Брентфорд» қаршилик кўрсатишда давом этишидан маъно қолмади. Статистикага кўра ҳам ушбу португалиялик футболчиси гол урган ўйинларда «Ливерпул» ҳеч қачон ютқазмаган.
Юрген Клопп жамоасини «Манчестер Сити»дан атиги бир очко ажратиб турибди. Икки ҳафтадан кейин эса мерсисайдликлар айнан «Этиҳад»га сафар қилади. Англиядаги ва бутун дунёдаги мухлислар миллий жамоалар ўйинлари муносабати билан бўладиган танаффус тугашини ҳозирдан кутишни бошлаган. Етакчилик учун жанг шиддатли бўлиши кафолатланган.

Испания: «Барселона» яна тезкор гол ўтказди, Гризманн «Атлетико»ни қутқарди

«Барселона» – «Алавес» 2:1
Голлар: 0:1 – 1 Омородион, 1:1 – 53 Левандовски, 2:1 – 78, пеналти Левандовски.
«Барселона» – тер Стеген, Араухо, Мартинес, Кунде (Балде, 70), Жоау Канселу, Гундўған, Педри (Ромеу, 81), Лопес (Рафиня, 63), Жоау Феликс (Ферран Торрес, 70), Ямал, Левандовски.
«Алавес» – Сивера, Горосабел, Абкар, Марин, Дуарте, Теналя, Хави Лопес, Гуриди (Ҳажи, 79), Антонио Бланко (Мендес, 85), Гевара, Риоха (Реббаш, 63), Омородион (Кике Гарсия, 79).
Огоҳлантиришлар: Левандовски (62), Дуарте (73), Гундўған (90).
Катта клублар бир хатони қайта такрорламаслиги айтади, аммо «Барселона» буни уддалади. Бир ой муқаддам кўк-анорранглилар «Гранада» майдонида 17-сониядаёқ гол ўтказиб юборганди. Бу сафар эса «Алавес» ҳакамнинг ўйин бошлангани ҳақидаги ҳуштаги чалинишидан 18 сония ўтганида амалдаги чемпионни боши берк кўчага киритиб қўйди.
Хави дисквалификация туфайли Гавидан фойдалана олмасди. Серхи Роберто ва Френки де Йонг ҳам ҳали жароҳатдан фориғ бўлгани йўқ. Уларнинг йўқлиги ҳам «Барселона» тезкор гол ўтказишига сабаб бўлгани аниқ, аммо асосий сабаб мураббийнинг тажрибаси бўлди: Жюл Кунде мудофаа марказига, Роналд Араухо — ўнг қанотга қўйилди.
Тўп ўйинга киритилганида Илкай Гундўған уни Гуридига совға қилди, у олдинга югурди ва чап қанотда очилган Хави Лопесга узатди, унинг дарвозабон майдонига етказиб берган тўпини эса Саму Омородион дарвоза тўрига жойлади. «Алавес» ҳужумчиси Иниго Мартинесни қийинчиликсиз ортда қолдирди ва ҳисобни очди. Бу вақтда Кунде шунчаки томошабин бўлиб турди.
Ёзда ўз дарвозасига гол урганидан кейин уни «Гранада»дан сотиб олган «Атлетико» футболчини бежиз ижарага бериб юбормагани маълум бўлди. Омородион биринчи бўлимнинг ўзида уч марта яққол вазиятни йўққа чиқарди. 35-дақиқада Хавининг сабр косаси тўлди ва Араухо ва Кундени ўз жойларига қайтарди. Бу иш берди — «Алавес» биринчи бўлимда бошқа вазиятлар ярата олмади. Каталонияликларда ҳам голли вазиятлар кўп бўлмади - кутилган голлар бўйича (xG) 1,57 га қарши 0,54 кўрсаткичи кўп нарсадан дарак беради. Танаффусгача каталонияликлар 15 марта қанотлардан узатма берди, фақат биттаси манзилга тўғри борди.
Аммо иккинчи бўлимда айнан кросслар натижа келтирди, 53-дақиқада Кунде ўзи энг яхши фойда келтирадиган позициядан Левандовскини голли пас билан таъминлади, полшалик футболчи олти ўйиндан иборат голсиз сериясига чек қўйиб, 23 сентябрдан буён илк бор гол урди. Торрес жарима майдони ичида йиқитилганидан кейин эса полшалик тўпурар дублни расмийлаштитрди ва ла лигада муҳим голлар бўйича етакчи бўлиб олди. Левининг голлари жамоасига 10 очко келтирган. Мавсум қаҳрамони бўлаётган Беллингҳемникидан ҳам биттага кўпроқ. Энди иккинчи ўриндаги мадридликлар билан орадаги фарқ 2, кутилмаганда пешқадамликни давом эттираётган «Жирона» билан эса 4 очкони ташкил этмоқда.
«Атлетико» – «Вилярреал» 3:1
Голлар: 0:1 – 20 Жерар Морено, 1:1 – 45 Витцел, 2:1 – 80 Гризманн, 3:1 – 85 Лино.
«Атлетико» – Облак, Молина (Барриос, 70), Хименес, Эрмосо, Витцел, Рикелме (Лино, 65), Коке, Саул (Лиоренте, 46), Де Паул (Корреа, 65), Гризманн, Мората (Суюнчи, 88).
«Вилярреал» – Йоргенсен, Алтимира, Албиол, Куэнка, Алберто Морено (Бреретон, 83), Пино (Аҳомаш, 46), Алекс Баэна (Ромеро, 74), Капу, Парехо, Жерар Морено, Серлот (Терратс, 36).
Огоҳлантиришлар: Капу (45), Аҳомаш (77).
«Атлетико»да бу мавсумда йирик ҳисобдаги ғалабалардан кейин муаммо туғилмоқда. Августда «Райо Валекано» йирик ҳисобда таслим этилганидан кейин (7:0) мадридлик Валенсияда 0:3 ҳисобида ютқазганди. «Матрасчилар»нинг Селтик» билан ўйинда ЕЧЛдаги энг йирик ҳисобдаги ғалабаси (6:0) қайд этилганидан кейинги ўйинда «Вилярреал»га қарши қийналди. Ҳолбуки «сариқ субмариналар» бу мавсумни жуда кучсиз ўтказмоқда. Тўртинчи турдан кейин Кике Сетен истеъфога чиқарилганди, унинг ўрнига келган Пачета ҳам бу лавозимда узоқ қолмади ва тур арафасида ишдан бўшади.
Навбатдаги ўзгаришдан кейин меҳмонлардан нима кутиш мумкинлиги тушунарсиз эди. Амалда эса жамоа дадил ўйин намойиш этди ва Облак Серлотнинг зарбасини қайтарганида Жерар Морено тўпга биринчи бўлиб етиб келиб ҳисобни очди. Аммо меҳмонларнинг муваффақияти ўйин картинасини деярли ўзгартирмади ва «сариқ субмариналар» жамоаси дарвозаси тинимсиз босим остида бўлди. Бўлим охирида Гризманн Витселга қизил-оқлар футболкасидаги илк голини уришда ёрдам берди. Иккинчи бўлимда эса Гризманнинг ўзи ғалаба голини урди, эндиликда захирасида битта ўйини бор «Атлетико» учинчи ўриндаги «Барселона»ни икки очколик фарқ билан таъқиб этмоқда.

Италия: Неапол учун шок
«Наполи» — «Эмполи» 0:1
Гол: 0:1 – 90+1 Коваленко.
«Наполи» – Голлини, Ди Лоренцо, Ррахмани, Эстигор, Оливера (Мариу Руй, 84), Лоботка, Замбо-Ангисса (Каюсте, 72), Элмаз (Кварацхелия, 54), Политано (Линдстрем, 72), Распадори, Симеоне (Зелински, 54).
«Эмполи» – Бериша, Берешиньски (Эбуэхи, 63), Луперто, Исмайли, Какаче, Мале, Раноккия (Грасси, 80), Фаццини (Коваленко, 71), Камбияги (Жаси, 63), Канчелери (Малдини, 80), Капуто.
Огоҳлантиришлар: Канчелери (78), Каюсте (90).
Апеннин яриморолидаги кун ўйинлари сенсация билан бошланди — амалдаги чемпион хавфли ҳудуддаги аутсайдерга ютқазиб қўйди. Ҳолбуки «Наполи» ҳакамнинг ўйинни якунловчи ҳуштагидан анча олдинроқ масалани ҳал қилиб қўйиши мумкин эди. Аммо «Эмполи» дарвозабони Бериша ўйин қаҳрамонига айланди — у Кварацхелиянинг бир неча метр масофадан йўллаган зарбасини ҳам қайтарди. Қўшиб берилган дақиқаларнинг биринчисида эса узоқ масофадан аниқ зарба йўллаган Коваленко чемпионларни нокаутга учратди.
«Лацио» – «Рома» 0:0
«Лацио» – Проведел, Габаррон, Романиоли, Марушич (Ҳюсай, 82), Луис Алберто, Каталди (Весино, 65; Ровелла, 75), Гендузи, Ладзари, Фелипе Андерсон (Камада, 82), Педро (Исаксен, 65), Иммобиле.
«Рома» – Руй Патрисиу, Карсдорп (Челик, 86), Льоренте, Манчини, Ндика, Спинаццола (Кристенсен, 90), Паредес, Кристанте, Бове (Саншеш, 82), Дибала (Озмун, 82), Лукаку.
Огоҳлантиришлар: Манчини (18), Ндика (31), Лукаку (37), Иммобиле (38), Луис Алберто (67), Габаррон (74), Озмун (87)
Рим дербиси кутилганидек воқеаларга бой бўлди, аммо телеузатувчилар майдондаги хавфли вазиятлар видеосини тайёрлашда кадр топа олмай қийналиши мумкин. Агар «Рома»нинг голи офсайд туфайли бекор қилинмаганида барчаси бошқача кетиши ҳам мумкин эди. Ҳисоб очилиши иккинчи томонни ҳам ҳужумга чорлаши ва қарши ҳужумлар уюштирилишига олиб келган бўларди. Натижада беш йилдан ортиқ вақт давомида илк бор ушбу жамоалар ўйинида голсиз дуранг қайд этилди. Шу билан бирга, «Лацио» 1996 йилдан буён илк бор азалий рақибига қарши қаторасига уч ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлади. Ўтган мавсумда «бургутлар» икки ўйинда ҳам 1:0 ҳисобларида ғалаба қозонганди. Буни саррибол деса бўлади.
«Интер» – «Фрозиноне» 2:0
Голлар: 1:0 – 43 Димарко, 2:0 – 48, пеналти Чалхонўғли.
Интер – Зоммер, Думфрис (де Врей, 61), Дармиан, Ачерби, Бастони, Димарко (Карлос Аугусто, 81), Мхитарян (Фраттези, 69), Чалхонўғли (Сенси, 81), Барелла, Тюрам (Арнаутович, 70), Мартинес.
«Фрозиноне» – Турати, Лирола (Ибраҳимович, 55), Маркицца, Околи, Монтеризи, Ойоно, Маццителли (Брешианини, 35), Рейниер (Кайо Жорже, 82), Барренечеа (Казо, 82), Соуле, Чуни (Шеддира, 55).
Огоҳлантириш: Брешианини (71).
Шубҳасиз фаворит бўлса-да, «Интер» «Фрозиноне» билан ўйинда бутун биринчи бўлим давомида қийналиб ўйнади. Лекин бўлим якунида ҳайратомуз воқеа содир бўлди. Ҳатто нерадзуррилар дарвозабони ҳам Зоммер Димарко нариги дарвозадаги ҳамкасбини қандай доғда қолдирганини бошини ушлаганча кузатди. Бу чиндан ақл бовар қилмас даражадаги гол эди.



Бундай фонда бошқа нарсалар аҳамиятсиздек кўринади. Қолаверса, иккинчи бўлим бошида Тюрамни жарима майдони ичида йиқитишди ва Ҳоқон Чалхонўғли пеналтини одатдагидек осонлик билан ижро этди. Ҳа, кейинроқ «Интер»ни дарвоза устуни голдан қутқарди, аммо бу ҳеч нарсани ўзгартирмади. Симоне Индзаги жамоаси яна биринчи ўринда, халқаро ўйинлар танаффусидан кейин эса «Ювентус» майдонига сафар қилинади.

Германия: Леверкузенда чемпионча график
«Байер» – «Унион» 4:0
Голлар: 1:0 – 23 Грималдо, 2:0 – 57 Коссуну, 3:0 – 73 Та, 4:0 – 83 Телла.
«Байер» – Градецки, Фримпонг (Телла, 81), Та, Коссуну, Инкапиэ, Грималдо, Чака, Ҳофманн (Адли, 81), Паласиос (Андрих, 86), Виртц (Мбамба, 87), Бонифасе (Гложек, 87).
«Унион» – Реннов, Юранович (Триммел, 46), Бонуччи (Кнохе, 24), Йеккел, Диогу Лейте, Руссийон (Гозенс, 79), Ҳаберер, Крал, Лаидуни, Беккер (Ааронсон, 64), Фофана (Беренс, 78).
Огоҳлантириш: Реннов (74).
12 учрашувдан иборат мағлубиятсиз сериясини ЕЧЛда тўхтата олган бечора «Унион» Леверкузенда Ҳаби Алонсо бошқарувидаги машина ғилдираклари остида қолиб кетди. Берлинликларнинг тор-мор этилишини бу мавсумда тўртинчи бор узоқ масофадан гол урган Грималдо бошлаб берди, бу борада унга топ-5 лигаларда ҳам тенг келадиган футболчи йўқ. Испаниялик футболчи Вирц билан девор услубида ўйнади ва қулай вазиятда зарба йўллади. «Байер» яна икки голни бурчакдан тўп узатиб берилганда урди. Айни вақтда «аспиринчилар» чемпионларга хос графикда давом этмоқда ва бунда ҳеч қандай муболаға йўқ. 11 турда 31 очко жамғаришни сўнгги бор 2015/16 йиллар мавсумида «Бавария» уддалаганди.
«РБ Лейпциг» – «Фрайбург» 3:1
Голлар: 1:0 – 6 Симонс, 1:1 – 45 Рел, 2:1 – 79, пеналти Опенда, 3:1 – 80 Баумгартнер.
«РБ Лейпциг» – Бласвиҳ, Симакан (Хенрихс, 63), Клостерманн, Лукеба, Раум, Форсберг (Баумгартнер, 63), Симонс (Ленц, 86), Шлагер, Айдара (Кампл, 68), Опенда, Шешко (Поулсен, 63).
«Фрайбург» – Атуболу, Силдийя, Гулде (Шмидт, 88), Гинтер, Линҳарт, Вайсҳаупт, Ҳефлер, Грифо (Грегорич, 79), Эггештайн, Рел (Доан, 79), Ҳелер (Адаму, 88).
Огоҳлантиришлар: Айдара (62), Опенда (63).
Дортмунднинг «Боруссия» клубини ЕЧЛ тўртлигидан чиқариб юбориш имкониятига эга бўлган «Лейпциг» учун барчаси осон ва оддий бошланди. Чави Симонс стартдаёқ тўпни олис бурчакка жойлади, «Фрайбург» ушбу жамоа учун — жуда қулай рақиб бўлишда давом этди. Фақат биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Рел анъанани бузишга қарор қилди. У майдон марказида тўпни эгаллаб, рақиб жарима майдонига етиб борди, жарима майдони ичида тўпни Клостерманнинг оёқлари остидан ўтказди ва унинг зарбасидан кейин Бласвиҳ жойидан жила олмади. Аммо меҳмонлар дуранг ҳисобни сақлаб қола олишмади ва ўйин охирида таслим бўлишди — Опенда пеналтини аниқ ижро этиб, жамоасини олдинга олиб чиқди, бир дақиқа ўтиб Баумгартнер нокаут қилувчи зарбани йўллади. Марко Розе жамоаси икки ҳафталик танаффусга тўртинчи ўринда йўл олди.

Кун статистикаси
- «Фулҳэм» ҳимоячиси Робинсон бу мавсумда 2 бор ўз жамоаси дарвозасини ишғол этиб қўйди.
- Диего Алонсо «Севиля» бош мураббийлигида ла лигадаги дастлабки тўрт ўйинида дуранг қайд этиб, бу борада лига тарихидаги 2-мураббий бўлди.
- «Малмё» сўнгги уч мавсумдан иккитасида тўплар нисбатидаги устунлик эвазига Швеция чемпионлигини нишонлади.
- «Ливерпул» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ АПЛда қаторасига 15 та уй учрашувида голли ҳаракат содир этиб, бу борада Алан Ширер ва Тиерри Анридан кейинги 3-футболчига айланди.
- «Манчестер Сити» ҳимоячиси Аканжи қаторасига уч ўйинда гол урди. У бунгача «шаҳарликлар» сафидаги 60 ўйинда атиги битта гол урганди.
- «Шеффилд Юнайтед»нинг бу мавсумдаги 10 та голидан учтаси автогол сифатида рақиб жамоалар футболчилари номига ёзилган.
- «Челси» ҳимоячиси Тиагу Силва 39 ёшида АПЛда гол урган 4-футболчи бўлди, у Уиндасс, Шеррингем ва Гиггз қаторига қўшилди.
- «Марсел» 2002 йилдан буён илк бор қаторасига 4 сафар учрашувида мағлуб бўлди.
- «Лион» сафар ўйинларидаги ғалабасиз серия бўйича тарихидаги энг ёмон натижани қайд этмоқда (=4-7).
- ПСВ Нидерландия чемпионатида 11 ўйиндирки камида учта гол урмоқда ва бу турнирнинг янги рекорди саналади.
- «Астон Вилла» 1983 йилдан буён илк бор қаторасига 13 та уй учрашувида ғалаба қозонди.
- Австрия чемпионатида «Залцбург» қаторасига 23 та сафар ўйинида ютқазмади ва афсонавий Эрнст Ҳаппел бошчилигида «Ваккер» клуби томонидан ўрнатилган рекордни такрорлади.
- «Фиорентина» яримҳимоячиси Бонавентура А сарияда 100 (61+39) самарали балл жамғарди.