Франция Арманистонга ҳарбий техниканинг биринчи партиясини юборди — ОАВ
Унинг таркибига Bastion зирҳли транспортёрлари киргани айтилмоқда.
Франция биринчи марта Арманистонга зирҳли техникани етказиб берди. Бу ҳақда Ouest-France ёзди. Гап Bastion зирҳли транспортёрлари ҳақида бормоқда - уларнинг жўнатилишдан олдин олинган фотосурати нашрда келтирилган.
Қайд этилишича, Тоғли Қорабоғ ҳудудининг Озарбойжон томонидан «чақмоқ тезлигида» босиб олиниши Ереванда худди шундай йўл билан Озарбойжон қуролли кучлари Арманистоннинг жанубига бостириб кириш орқали ўз Нохичевон анклавини мамлакатнинг асосий ҳудуди билан боғлаши мумкинлигидан хавотирга солган.
Ереванга ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича келишув ҳақида 3 октябр куни Франция ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Катрин Колона Арманистон пойтахтига ташрифи чоғида маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, Франция арман томонига ҳарбий техника етказиб бериш бўйича келажакда шартномалар тузишга рози. Ундан Туркия томонидан қуроллантирилган Озарбойжонга қарши ўзини ҳимоя қилиш учун фойдаланиши мумкин.
Қайд этилишича, Bastion дастлаб Украинага бориши керак эди. Бироқ артиллерия снарядлари ва танкка қарши ракеталардан жуда ёмон ҳимояланган деб топилди. Транспортёрлар 7,62 мм қалинликдаги зирҳ билан жиҳозланган ва саккиз кишигача бўлган жанговар гуруҳларни ташишга қодир.
Мавзуга оид
23:35 / 15.11.2024
Франция прокуратураси маданият вазирини судга топширишни талаб қилди
21:21 / 14.11.2024
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларациясини энг катта муаммо ва фожиа деб атади
14:26 / 13.11.2024
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
20:58 / 12.11.2024