Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миграция агентлиги Россияда ишлаётган ўзбекистонликларни огоҳликка чақирди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ишлаётган ўзбекистонликларни огоҳликка чақирди.
Сўнгги вақтларда Россияда ишлаётган фуқаролар орасида интернетдаги эълонлар орқали катта пул эвазига маҳсулотни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бериш бўйича муаммолар юзага келмоқда.
Мурожаатлардан маълум бўлишича, норасмий курерлик хизматларида наркотик ёки таъқиқланган моддалар солинган буюртмаларни етказиб бериш (“закладка”) таклиф қилинмоқда ва бунинг оқибатида полиция ходимлари томонидан улар ушланиб, жиноий жавобгарликка тортилмоқда.
“Шу муносабат билан юртдошларимиздан норасмий курерлик хизматларида ишламасликни, катта миқдордаги пул эвазига шубҳали буюмларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бермасликни ёки маҳсулотни албатта текширишни сўраймиз. Эслатиб ўтамиз, Россия қонунчилигига кўра, наркотик моддаларни сотиш ёки етказиб бериш учун узоқ муддатли қамоқ жазоси белгиланган”, - дейилади хабарда.
Аввалроқ Миграция агентлиги Қозоғистонда ишлаётган ўзбекистонликларга мурожаат билан чиққанди.
Мавзуга оид
20:27 / 26.06.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 5-12 баравар оширилди
17:36 / 24.06.2026
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда мигрантлар учун марказ ташкил этиши мумкин - ОАВ
21:39 / 22.06.2026
Россияда мигрантларнинг пул ўтказмаларидан комиссия ундириш таклиф этилди
17:32 / 19.06.2026