Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти қисман тўхтатилади
Тошкент шаҳрининг Чилонзор ва Учтепа туманларида газ таъминоти қисман тўхтатилади.
Шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, пойтахт ҳудудлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари амалга оширилади, шу сабабли 16 ноябр куни 10:00 дан 17:00 га қадар қатор манзилларда газ таъминоти қисман тўхтатилади.
Улар:
Чилонзор тумани: Зарқўрғон, Фидокор, Навбаҳор, Катта Навбаҳор, Кўтарма, Наққошлик, Ботирма маҳаллаларида жойлашган кўп қаватли уйлар ва ерли хонадонлар;
юқорида келтирилган маҳаллаларда жойлашган 38 та улгуржи истеъмолчи.
Учтепа тумани: Тепақўрғон, Қўрғонтепа, Кўҳна Чўпонота, Боғобод, Боғистон, Бирлик, Найман, Гузар маҳалларида жойлашган кўп қаватли уйлар;
юқорида келтирилган маҳаллаларда жойлашган 105 та улгуржи истеъмолчи.