Жаҳон | 23:06 / 17.11.2023
12399
1 дақиқада ўқилади

Россия ҳудудларида патент нархи ошади 

Россиянинг турли минтақалари 2024 йилда меҳнат мигрантлари учун патент нархи ошиши ҳақида хабар берди. 

Фото: РИА Новости

Санкт-Петербургда ўзгартириш аллақачон қабул қилинган. 2024 йилда шаҳарда чет эллик ишчи учун патент нархи 200 рублга ошади - ойига жорий 4400 рубл ўрнига 4600 рублгача. 

Шунга ўхшаш ўзгаришлар 2024 йил 1 январдан бошлаб Ленинград вилоятида ҳам киритилмоқда. 

Бошқирдистонда патент нархи 2024 йилда 14,9 фоизга ошади - ҳозирги 4700 рублдан 5400 рублгача. 

2024 йилда Перм ўлкасида меҳнат мигрантлари учун патент нархи 5200 рублни ташкил этади, бу 2023 йилдаги жорий нархдан 10,6 фоизга кўпдир. 

Аввалроқ, Россияда меҳнат мигрантлари учун патент нархини тўрт баробар ошириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Давлат Думасига киритилган эди. 

Таҳлилларга кўра, 2022 йил охирида Россияга ишлаш учун борган хорижлик фуқаролар сони 3,47 млн нафарга етган. Жами меҳнат мигрантларининг 90 фоиздан ортиғи Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондан экани айтилмоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид