Украина декабр ойида ЕИ билан музокара бошланиши ҳақидаги қарорни кутмоқда
Молдова президенти Майя Санду Киевда Володимир Зеленский ва Шарл Мишел иштирокидаги учрашувдан сўнг ЕИнинг Киев ва Кишинёв билан аъзолик бўйича музокараларни бошлаш ҳақидаги қарорини Москва ҳам кузатаётганини билдирди.
Володимир Зеленский Европа Иттифоқи жорий йил охиригача Киев билан Украинанинг ЕИга аъзолиги масаласи бўйича музокараларни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилишига умид билдирмоқда. Киевда Европа кенгаши раиси Шарл Мишел билан бўлиб ўтган музокаралар чоғида томонлар Украинанинг Еврокомиссия тавсияларини амалга оширишдаги тараққиётини муҳокама қилди, деди Украина президенти 21 ноябр, сешанба куни.
«Биз Украина қилиши керак бўлган ҳамма нарсани бажармоқдамиз. Ишонамизки, Европа Иттифоқи, ваъда қилинганидек, ўз ҳиссасини қўшишга тайёр бўлади, натижада йил охиригача, декабрда сиёсий қарор қабул қилинади. Аъзо бўлиш бўйича музокараларни бошлаш ва тўлиқ интеграцияни яқинлаштириш керак», — деб ёзди Зеленский Telegram’да. Мишел ва Молдова президенти Майя Санду билан бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида у ҳамкасбларини декабр ойида қарор қабул қилиш зарурлигига ишонтириш учун барча имкониятларни ишга солишини таъкидлади.
Шарл Мишел Украинанинг ЕИга қўшилиши бўйича расмий музокараларни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилиш қийин бўлиши ҳақида огоҳлантирди, бироқ айни пайтда ижобий натижа эҳтимолини ҳам инкор этмади. Европа кенгаши раҳбари Киевнинг ислоҳотларни амалга оширишдаги муваффақиятини таъсирли деб атади ва Европа Иттифоқининг барча 27 давлати розилигига эришиш учун барча имкониятларни ишга солишини таъкидлади. «Бу қийин учрашув бўлади, лекин мен таслим бўлмайман», деди у.
Санду: Европа Иттифоқи қарорини Москва ҳам кузатмоқда
Ўз навбатида, Майя Санду Европа Иттифоқини Кишинёв ва Киевга берилган ваъдани бажаришга ва тезроқ музокараларни бошлашга чақирди. Музокараларни бошлаш масаласида иккиланиб турган ЕИ қарорини ҳозир Москвада кузатмоқда, шунинг учун Брюссел Россияга Украина ва Молдовани сўзсиз қўллаб-қувватлаши ҳақида сигнал бериши керак. «Тезлик ва бирлик стратегик танловдан кўра кўпроқ. Энди бу омон қолиш ва Европа барқарорлиги масаласи. ЕИ кенгайишининг янги тўлқини қитъа хавфсизлигига сармоя бўлади», - дея таъкидлади у.
Молдова президенти, шунингдек, Брюссел 2022 йилда Украина ва Молдова билан музокараларни бошлаш шартларини келтириб ўтганини ва бу мажбуриятлар бажарилса, кейинги босқичга ўтишга ваъда берганини эслатди. «Кейинги қадам эса музокараларни бошлашдир. Биз иккала давлатимиз ҳақиқатан ҳам яхши иш қилганига ишонамиз ва буни Европа комиссияси ҳисоботи тасдиқлайди», - дея қўшимча қилди у.
Шарл Мишел ва Майя Санду 21 ноябр куни – Евромайдон бошланганининг ўн йиллиги муносабати билан Киевга эълон қилинмаган ташриф билан келди. «Ҳозирда айнан шу рамзийлик зарур. Чунки Украинанинг Европа йўлидаги ютуғи қўшниларимиз учун муваффақиятдир», - деди Зеленский. Бундан ташқари, шу куни Германия мудофаа вазири Борис Писториус, бир кун аввал эса Пентагон раҳбари Ллойд Остин Киевга ташриф буюрди.
Мавзуга оид
19:41
Россия колоннаси Купянскка ёриб кирган, аммо Украина уни яксон қилганини айтмоқда. Нималар маълум?
11:37
ЕИ биринчи марта қуролни биргаликда сотиб олишни молиялаштиради
10:11
Германия Украинада ҳалок бўлган 10 фуқароси ҳақида маълумотга эга
09:31