Жаҳон | 15:29 / 23.11.2023
6166
4 дақиқада ўқилади

УҚК Запорижжя ўққа тутилишига жавобан Россия ҳарбийларига зарба берди

Эгаллаб олинган Донбассда Россия Ракета кучлари куни нишонланаётган маданият марказига уюштирилган зарба натижасида 25 га яқин киши ҳалок бўлди, 100 га яқин инсон жароҳатланди. Қурбонлар орасида актриса Полина Менших ҳам бор. 

Фото: Diego Herrera Carcedo/Anadolu Agency via picture alliance

Украина ва Россия оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, 19 ноябр куни Украина Қуролли кучлари Донецк вилоятининг Россия томонидан эгаллаб олинган Кумачово қишлоғидаги Маданият уйига у ерда россиялик ҳарбий хизматчилар учун концерт бўлаётган вақтда ҳужум қилган. 22 ноябр, чоршанба куни Украина Қуролли кучлари Россиянинг 810-денгиз пиёда аскарлари бригадасига ҳужум қилинганини тасдиқлади, бироқ ҳужум санаси ва жойини аниқлаштирмади. «Ушбу зарба вақтида оккупантлар Россия артиллериячилари куни деб аталадиган байрамни нишонлаш учун йиғилган бўлган. Украина мудофаа кучлари тезда байрам тадбирлари ўтказиладиган жойни аниқлади ва россияликларни илиқ кутиб олди!» - дейилади Украина Қуролли кучлари Стратегик қўмондонлигининг Telegram-каналида. 22 ноябр оқшомида Украина Қуруқликдаги қўшинлари қўмондонлиги ижтимоий тармоқларда нутқ чоғида одам тўла залга ҳужум содир этилгани тахмин қилинаётган видеони эълон қилди

Украина матбуот маълумотларига кўра, 19 ноябр куни Россия Ракета қўшинлари кунида берилган зарба натижасида 25 га яқин россиялик ҳалок бўлган, яна 100 га яқин киши жароҳатланган. Ҳалок бўлганлар орасида портлаш вақтида саҳнага чиққан актриса ва режиссёр Полина Менших ҳам бор. «Сизларга катта қайғу билан маълум қиламизки, «Сўнгги синов» («Леге Артис») версияларидан бирининг режиссёри сифатида танилган Полина Менших кеча Донбассдаги спектаклда ўққа тутилиши натижасида вафот этди», - дейилади Менших мусиқий асарлардан бирини саҳналаштирган «Портал» театр-студияси хабарида. Россия Тергов қўмитаси актрисанинг ўлими юзасидан тергов бошлашини маълум қилди. 

Россиянинг Запорижжядаги УҚК ҳарбийларига ҳужуми учун қасос 

Украина Қуролли кучлари 59-бригадасининг «Мадяр қушлари» аэроразведка бўлинмаси қўмондони Роберт Бровди 19 ноябр куни Россиянинг 810-денгиз пиёда аскарлари бригадасига қилинган ҳужум ҳақида Facebook’да маълумот берди. Унга кўра, байрам тадбири доирасида россиялик ҳарбий хизматчиларга медаллар топширилган. Бровдининг таъкидлашича, ҳужум икки ҳафта олдин 128-алоҳида Карпаторти тоғли ҳужумкор бригадасининг ўққа тутилиши ва 19 нафар украиналик аскарнинг ўлими учун қасос бўлган.

«Йигитларимиз учун. Карпаторти алоҳида тоғли ҳужумкор бригадаси учун. Некрологларни диққат билан кузатиб боринг, айниқса, босиб олинган Қримдаги пабликларда. Ва Бурденко номидаги бош касалхона бўйича», - деб ёзади Бровди.

Запорижжя вилоятига «Искандер» ҳужуми 

Украина ҳарбийларига кўра, 3 ноябр куни Россия Қуролли кучлари Запорижжя вилоятидаги фронтга яқин қишлоқда 128-бригада шахсий таркибига «Искандар-М» ракетасидан зарба берган. Украинадаги тақдирлаш маросимида 19 нафар аскарнинг Россия ракета зарбаси оқибатида ҳалок бўлганини 128-Карпаторти алоҳида тоғли ҳужумкор бригадаси вакиллари тасдиқлади. 

128-бригада командири Дмитрий Лисюк Ракета қўшинлари ва артиллерия кунидаги тадбирга кечикиб келган, бу унинг ҳаётини сақлаб қолди. У воқеа жойига ҳодиса содир бўлганидан 2 дақиқа ўтиб етиб келган. Украина президенти Володимир Зеленский фожианинг олдини олиш мумкин бўлганини айтди. Президент ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини, бу фожиа қандай содир бўлгани ва кимнинг айби билан юз бергани бўйича жамият ва аскарларнинг яқинлари ҳаққоний жавоб олиши кераклигини таъкидлади. 

Мавзуга оид