Гаровдаги исроилликларнинг биринчи гуруҳи озод этилди
Шунингдек, ҲАМАС гаровдаги Таиланд фуқароларини ҳам қўйиб юборди.
ҲАМАС ҳаракати гарводаги исроилликларнинг биринчи гуруҳини Халқаро Қизил Хоч қўмитаси вакилларига топширди. Улар Ғазо билан Миср чегарасидаги Рафаҳ назорат пунктига олиб кетилмоқда. Бу ҳақда The Times of Israel нашрига таяниб Interfax хабар берди.
Озод қилинганларнинг сони 13 нафар экани айтилмоқда. Қайд қилинишича, улар дастлаб тиббий марказларга етказилади.
Шу билан бирга, ҲАМАС ҳаракати гаровдаги 12 нафар Таиланд фуқаросини ҳам қўйиб юборди. Бу ҳақда Таиланд бош вазири Сеттҳа Тҳависин ижтимоий тармоқларда хабар қолдирди.
12 кишининг озод этилгани Таиланд Хавфсизлик департаменти ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланди. Озодликка чиққанларнинг рўйхати кейинроқ эълон қилиниши кутилмоқда.
24 ноябр куни Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги 4 кунлик сулҳ амал қила бошлади. Келишувга кўра ҲАМАС гаровга олинган 50 кишини озод қилади, бунинг эвазига Исроил 150 нафар фаластинлик маҳбусни, асосан аёллар ва ўсмир ўғил болаларни қўйиб юборади.
Айирбошлаш томонлар келишувига кўра давом этиши, сулҳ муддати ҳам узайтирилиши мумкин.
Мавзуга оид
20:37
Исроил Эрондаги махфий ядро лабораториясини йўқ қилди — ОАВ
08:08 / 14.11.2024
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
20:47 / 12.11.2024
“Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз” — Шавкат Мирзиёев
16:38 / 12.11.2024