Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президентнинг Озарбойжонга амалий ташрифи якунланди
Шавкат Мирзиёевнинг Боку шаҳрига амалий ташрифи дастуридаги тадбирлар якунига етди.
24 ноябр куни давлат раҳбари БМТ Марказий Осиё мамлакатлари учун махсус дастури биринчи саммитида иштирок этди ҳамда СПЕКА доирасида минтақавий ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича қатор амалий ташаббусларни илгари сурди.
Шунингдек, Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан икки томонлама музокаралар ўтказилди. Етакчилар Ўзбекистон-Озарбойжон дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар, шу жумладан олий даражада эришилган келишувлар ижроси кўриб чиқдилар.
Ташриф тадбирлари якунлангач, Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда Ўзбекистон президентини Озарбойжон бош вазири биринчи ўринбосари Ёқуб Аюбов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.
Мавзуга оид
18:26 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев Янги тараққиёт банки билан ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилди
18:23 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев Ўмон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
17:52 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев ЕТТБ билан кенг кўламли шерикликнинг устувор йўналишларини белгилади
12:49 / 18.06.2026