Молдова халқаро санкцияларни қўллаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди
Молдова парламенти якуний ўқишда республикада халқаро санкцияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Бундан ташқари, Молдова ва Россия махсус хизматлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги келишув бекор қилинган.
Молдова парламенти 24 ноябр, жума куни якуний ўқишда республикада халқаро санкцияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Ҳужжатда, хусусан, «глобал миқёсда бир овоздан санкция остидаги хатти-ҳаракатларни содир этган жисмоний ва юридик шахсларнинг мамлакатда ва хорижда» активларини блоклаш тартиби кўрсатилган», — дейилади қонун чиқарувчи орган матбуот-релизида. Янги қонун «айрим бўшлиқларни бартараф этиш ва қонун ҳужжатларининг ижро этилишини таъминлаш»га қаратилган. Молдовада халқаро санкциялар қўлланишини назорат қилувчи махсус идоралараро орган тузилади.
Қонун ЕИга кириш учун ариза тайёрлаш доирасида қабул қилинган
Қонун лойиҳаси Молдованинг Европа Иттифоқига қўшилиш ҳақидаги аризаси бўйича Еврокомиссия томонидан таклиф қилинган чора-тадбирларни амалга ошириш режаси доирасида мамлакат Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган. Собиқ иттифоқ республикаси «хусусий манфаатларнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётга номақбул таъсирини бартараф этиш орқали деолигархизация жараёни бўйича» мажбурият олган. Молдовалик қочоқ олигархлар Илан Шор ва Владимир Плахотнюк ҳамда уларнинг бир қанча шериклари мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштиришга урингани учун Европа Иттифоқи, АҚШ ва Швейцария томонидан санкциялар остида қолмоқда.
Шу билан бирга, 24 ноябр куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Кишинёвни Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларига қўшилгани учун танқид қилди. Захарованинг сўзларига кўра, Москвада бу хатти-ҳаракатлар Молдова раҳбариятининг «яна бир душманона қадами» сифатида баҳоланмоқда, бу эса «Россия-Молдова муносабатларини бутунлай йўқ қилиш» билан таҳдид солади.
Молдова Россия билан махсус хизматлар ўртасида ахборот ҳамкорлиги ҳақидаги келишувдан чиқди
Жума куни Молдова парламенти Россия билан икки мамлакат разведка хизматлари - Молдова Ахборот ва хавфсизлик хизмати (АХХ) ва Россия Ташқи разведка хизмати (ТРХ) ўртасида ахборот ҳамкорлиги тўғрисидаги ҳукуматлараро келишувни бекор қилди. Ушбу шартнома 1994 йилда Кишинёвда имзоланган.
Бундан ташқари, Молдова томони МДҲ доирасидаги бир қанча келишувларни ҳам денонсация қилди: аксилтеррор бўлинмалари жангчиларини тайёрлаш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим, Бирлашган ядровий тадқиқотлар институти низоми, энергетика объектларида авариялар ва бошқа фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ўзаро ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартнома, МДҲ давлатларининг ўз фуқаролари учинчи давлатлардан эвакуация қилинган тақдирда ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги келишув, шунингдек, чегара қўшинларини қўллаб-қувватлаш тамойиллари тўғрисидаги битим.
2023 йил феврал ойида Молдова ташқи ишлар ва Европа интеграцияси вазири Нику Попеску республика МДҲнинг 330 га яқин шартномалари иштирокчиси эканлигини ва уларнинг кўпчилиги қайта кўриб чиқилиши кераклигини айтди – чунки улар энди ишламаяпти ёки Молдова манфаатига зид.
Мавзуга оид
00:09 / 13.11.2024
Молдова ҳудудидан яна бир дрон топилди
23:38 / 10.11.2024
Россия томонидан учирилган иккита дрон Молдова ҳудудига қулаб тушди
21:13 / 05.11.2024
Кремл россияпараст номзод мағлубиятидан кейин Молдовадги президентлик сайловларини «адолатсиз» деб атади
08:50 / 04.11.2024