Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Белгияда Ўзбекистоннинг профессор-ўқитувчилари ва илмий кадрларини тайёрлаш йўлга қўйилади
Ўзбекистон олий ўқув юртлари ва Белгия таълим кенгаши ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.
Ўзбекистон олий таълим муассасалари раҳбарларидан иборат делегация Европа университетлари тажрибасини ўрганиш мақсадида амалий сафар билан Брюсселга борди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Сафар Белгия таълим кенгаши билан ҳамкорликда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи университетлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар доирасида ташкил этилди.
Ташриф давомида Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчихонасида дастурда иштирок этаётган олий таълим муассасаларининг тақдимоти ўтказилди.
Тақдимот иштирокчилари яқин келажакда Ўзбекистон олий таълим муассасалари Европа Иттифоқи мамлакатларидаги етакчи университетлар билан янги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва қўшма таълим дастурларини янада фаолроқ амалга оширишни режалаштираётганини таъкидлади. Европа Иттифоқига аъзо давлатлар таълим соҳаси вакиллари билан мунтазам учрашувлар ўтказишни қўллаб-қувватлади ҳамда Horizon Europe дастури доирасида Ўзбекистонга илмий ва таълим лойиҳаларини қўллаб-қувватлашни кенгайтиришдан манфаатдорлик билдирди.
Тадбир якунида Ўзбекистон олий ўқув юртлари ва Белгия таълим кенгаши ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисида 20 та меморандум имзоланди.
Улар, хусусан, профессионал видеоконференциялар, ўқув дастурлари ва академик алмашинувлар, ўқув ва илмий стажировкаларни ташкил этиш, Ўзбекистоннинг юқори малакали профессор-ўқитувчилари ва илмий кадрларини тайёрлаш, шунингдек, онлайн таълим соҳасида ҳамкорликни фаоллаштиришни назарда тутади.
Мавзуга оид
17:16 / 26.05.2026
Белгияда поезд ва мактаб автобуси тўқнашди
14:45 / 02.03.2026
Белгия Россиянинг “яширин флоти” танкерини қўлга олди
09:04 / 25.02.2026
Ўзбекистон 2026 йилда 12 млн хорижий меҳмонни қабул қилишни режалаштирмоқда
16:07 / 20.02.2026