Мигрантлар энди иш жойи ҳақида Россия Ички ишлар вазирлигини хабардор қилиши шарт
Россияда мигрантлар учун меҳнат фаолияти ҳақида хабардор қилишнинг янги тартиби жорий этилди.
Россия Ички ишлар вазирлиги мигрантлар томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириш тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг янги тартибини эълон қилди. Энди мигрантлар Ички ишлар вазирлигига махсус билдиришнома юбориши керак бўлади.
Патент олган чет эл фуқаролари Россия Ички ишлар вазирлигига ишга жойлашиш тўғрисидаги билдиришномани икки ой ичида тақдим этиши шарт. Билдиришнома патент берилган ҳудуддаги Ички ишлар вазирлиги органига берилади.
Билдиришнома шакли расмий веб-сайтда жойлаштирилган. Уни юклаб олиш ва тўлдириш керак. Унда стандарт саволлар бор: мигрантнинг исми-шарифи, паспорт маълумотлари, шунингдек иш берувчи ва иш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар.
Бундай хабарномани чоп этиб, қоғоз шаклида топшириш ёки почта орқали юбориш мумкин. Ёки давлат ва коммунал хизматларнинг ягона портали орқали онлайн юборса ҳам бўлади.
Таъкидланишича, бу ноқонуний меҳнат қилаётган мигрантларни янада қаттиқроқ назорат қилиш имконини беради. Энди улар меҳнат шартномаси мавжудлигини тасдиқлаши ва иш берувчи ҳақида маълумот бериши шарт бўлади.
Ушбу талаблар «Россия Федерациясидаги хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида»ги федерал қонунда акс эттирилган. Қонун 2024 йил 7 январдан кучга киради. Агар мигрант билдиришнома юбормаса, патент бекор қилинади.
Мавзуга оид
23:17 / 15.11.2024
Россияда «ўлик жонлар»ни урушга юборган «военкомат» ходимлари қўлга олинди
23:13 / 15.11.2024
Россиялик ҳакерлар Европа сунъий йўлдошларига ҳужум қилмоқда
20:48 / 15.11.2024
Трамп ва Россия: «севги тарихими» ё сиёсий ўйин?
17:51 / 15.11.2024