Ўзбекистон | 19:33 / 01.12.2023
6443
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда

Фото: Kun.uz

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳаво баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарила бошлайди. 1 декабр куни куннинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорат +10...+15 даражагача, шанба ва якшанба кунлари +15...+18 даражагача бўлади. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража атрофида бўлади.

Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Кечаси ва эрталаб республиканинг баъзи жойларида туман тушади.

Тошкентда жума ва дам олиш кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. 1–2 декабрда кечаси ва эрталаб туман тушади. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +5...+7 даража, кундузи 1 декабрда +13...+15 даража , 2–3 декабрда +15...+17 даража бўлади.

Мавзуга оид