Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази тугатилади
Марказ 2025 йил 1 январга қадар тугатилади. Унинг вазифалари туман (шаҳар) ҳокимликларига ўтади.
«Алоҳида уй-жойни (квартира, уй, квартиранинг ёки уйнинг бир қисмини) хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома ҳамда давлат мулки объектини хусусийлаштириш учун буюртманома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш ҳақида» Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.
Унга кўра, 2024 йил 1 июлдан бошлаб хусусийлаштирилган уй-жойларга оид давлат ордерлари ва маълумотномалар туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан берилади.
«Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази» ДУК Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфига ўтказилади. 2025 йил 1 январга қадар эса ДУК тугатилиши белгиланган.
Ҳужжат билан қуйидаги давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланмоқда:
- алоҳида уй-жойни (квартира, уй, квартиранинг ёки уйнинг бир қисмини) хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома бериш бўйича;
- давлат мулки объектини хусусийлаштириш учун буюртманома бериш бўйича.
Мазкур хизматлар ДХМ (давлат хизматлари марказлари) ва ЯИДХП орқали кўрсатилади ва улар учун йиғим ундирилмайди.
Маълумотномани олиш учун сўровномага уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат, мулкдорнинг оила аъзоси бўлган тақдирда – қўшимча равишда ушбу фактни тасдиқловчи ҳужжат (мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини тасдикловчи ҳужжат билан бирга), вакилнинг ваколатини тасдиқлайдиган ишончнома илова қилинади. Узоғи билан 1,5 соат ичида мурожаат этувчига тегишли маълумотнома тақдим этилади.
Давлат мулки объектини хусусийлаштириш юзасидан берилган буюртманома бўйича 5 иш куни давомида мурожаат этувчига тегишли ҳолатлар текширилгандан сўнг 30 кун ичида унга қўшимча хабарнома юборилиши маълум қилинади.
Ҳужжат 29 ноябрдан кучга кирган.
Мавзуга оид
08:47 / 19.06.2026
Май ойида Тошкент уй-жой бозорида қандай ўзгаришлар бўлди?
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
11:00 / 17.06.2026