Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яна бомбалар остида қолган Ғазо, мудофаага ҳозирлик кўраётган Украина, илтимосномаси рад этилган Трамп — кун дайжести
Ғазода яна тинч аҳоли қурбон бўла бошлади, Украина президенти Россия армиясининг кучига тан берди, Россияга санкциялар масаласи яна кўтарилмоқда — дунёда рўй берган сўнгги воқеа-ҳодисалар, янгиликлар кун дайжестида
Ғазода гуманитар сулҳ тугаганидан сўнг Исроил армиясининг ҳарбий ҳаракатлари қайта бошланган. Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 1 декабр куни Исроил армияси зарбаларидан 32 нафар фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар, асосан аёллар ва болалар яраланган.
Исроил эса аввал ўзи томонидан хавфсиз ҳудуд деб эълон қилинган, шимолдан одамлар кўчирилган Ғазо секторининг жанубига кенг кўламли юриш бошлаши ва жанубдаги йирик шаҳар Хон Юнусни жанговар ҳаракатлар зонаси деб эълон қилган. Хабарларга ва тарқалган видеоларга кўра, шу кеча ҳам Исроил Хон Юнусдаги турар жой бинолари устига фосфорли бомбалар ёғдирилган.
Бу орада The Wall Street Journal нашри АҚШ 7-октябрдан буён Исроилга бункерга қарши бомбалар, шунингдек ўн минглаб бошқа турдаги қурол-яроғлар ва снарядлар етказиб берганини хабар қилди.
Украинанинг биринчи хоними Елена Зеленская эри Володимир Зеленский янги муддатга президент бўлиб сайланишини истамаслигини айтди. Бу ҳақда у The Economist нашрига берган интервьюсида таъкидлаб ўтган.
«У кейинги муддатга яна президент бўлишини истамайман... Биз янги нимадир ўйлаб топишимиз керак», — деган Украинанинг биринчи хоними.
Зеленский Россия армиясини «жаҳонда иккинчи» деб атади ва урушнинг янги босқичи бошланганини таъкидлади.
Украина «жаҳоннинг иккинчи армияси» билан урушмоқда шу сабабли Қримга қуруқликдан йўлак оча олмаган мамлакат қуролли кучларининг қарши ҳужумини қониқарли баҳолаш мумкин, деган у.
Зеленский қарши ҳужумнинг барбод бўлганини Украина ҳокимияти тезроқ натижаларни қўлга киритишни хоҳлагани билан тушунтирди. «Бу борада, афсуски, биз кўзланган натижаларга эриша олмадик. Бу — факт», деган у. Зеленский Ғарб ҳам қарши ҳужум учун зарур барча қурол-яроғларни етказиб бера олмаганига ҳам эътибор қаратган.
Зеленский қарши ҳужум тўхтатилгач, уруш янги босқичга чиққанини таъкидлаган. «Қиш — бу урушнинг янги босқичи. Биз ўз кучимизга ишонамиз. Чунки биз ўзимизга тегишли ҳудудлар учун жанг олиб бормоқдамиз», — деган у.
Бу орада Украина президенти шарқий фронт чизиғида истеҳкомлар қуришга чақирди.
Зеленский Украина шарқидаги фронт чизиғида истеҳкомлар қуришни тезлаштиришга чақирган. Бунга сабаб — Россиянинг шарқий ҳудуддан ҳужумга ўтиш эҳтимоли борлигидир. Бу ҳудудда Украина қарши ҳужумдан воз кечиб, қаттиқ мудофаага тайёрланаётгани англаш мумкин.
Ҳарбийлар билан ўтказилган йиғилишда маълум қилинишича, Украина Донбассдан Ғарбий Украинагача мудофаа иншоотлари қуради. Гап биринчи навбатдда Авдийивка, Марйинка ҳамда Купянск-Лиман йўналишлари ҳақида бормоқда. Бундан ташқари, фортификация линиялари Россия ва Беларус чегаралари бўйлаб — Суми, Черниҳив, Киев, Житомир ва Ривне областларида, шунингдек, Херсон областида ўрнатилади.
«Медиазона» ва «Би-би-си» мухбирлари Украинада Россиянинг 38 мингдан ошиқ ҳарбийлари ҳалок бўлганини тасдиқлашди.
Журналистлар волонтёрлар жамоаси билан биргаликда очиқ манбаларга кўра Украинадаги урушда ҳалок бўлган 38 минг 261 ҳарбийнинг ўлганини аниқлашган. Улар қабрлар ва некрологларга қараб ҳисоб юритишади. Сўнгги икки ҳафта ичида бу рўйхатга 1200 киши қўшилган. Аслида реал рақамлар янада кўпроқ экани тайин, чунки журналистлар ахборот оқимини қайта ишлашга улгуришмаяпти.
Венгрия бош вазири Украинанинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш масаласини 10 йил кейинга суришни таклиф қилди.
Виктор Обан Европа Иттифоқининг Украина билан стратегик ҳамкорлигини изолаш масаласи кўплаб давлатларнинг манфаатларига тўғри келмаслиги, шу сабабли музокаралар бошланмаслиги кераклигини таъкидлаган.
«Венгрия умумий қарор қабул қилинишига халақит беради. Евроиттифоқ қоидаларига кўра, бундай масалаларда қарор барча аъзо давлатларнинг розилиги билан қабул қилиниши керак. Ҳозирда умумий розилик бўлмаслиги аниқ, шу сабабли Украинанинг Европа Иттифоқига аъзолик масаласини бошламаслик ва кун тартибига чиқармасликни таклиф қилдим», — деган Орбан.
Россия президенти Владимир Путин ҳарбийлар сонини 1 млн 320 минг кишигача ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Кремл сайтида Россия Федерацияси қуролли кучларининг штатдаги сонини 2 млн 209 минг кишигача ошириш тўғрисидаги фармони эълон қилинди. Бу рақамнинг ярмидан кўпи — ҳарбийлар. Сўнгги марта Россия қуролли кучлари сони шу йилнинг январида оширилган ва қарийб 2 млн 40 минг кишига етказилганди. Уларнинг 1 млн 150 минги ҳарбийлар эди.
Вашингтон 2030 йилгача Россиянинг нефт ва газдан даромадларини икки баробарга қисқартиришни ният қилган.
Токи Владимир Путин Украинага қарши урушни давом эттирар экан, АҚШ Россияга қарши санкцияларни ҳали узоқ қўллайди. Ҳаттоки уруш тугаганидан сўнг ҳам Россиянинг қайта қуролланмаслиги, ўзининг агрессив сиёсатини давом эттирмаслиги учун санкциялар узайтирилади, деган АҚШ давлат котибининг энергетика масалалари бўйича ёрдамчиси Жеффри Пайатт.
Европа Иттифоқи етакчилари Си Жингпингдан санкция остидаги маҳсулотларни Россияга етказишни тўхтатишни шахсан илтимос қилиб кўришади.
Бир ҳафтадан сўнг Европа Иттифоқи раҳбари Шарл Мишел, Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел Пекинга боришади. Хитой раиси билан музокара мавзуларидан бири Россияга санкция остидаги маҳсулотларни Хитойдаги фирмалар орқали етказилаётгани масаласи бўлади.
Европа раҳбарлари аниқланган 13 та шундай компанияни тийиб қўйишни сўрашади, деб хабар бермоқда South China Morning Post.
Бу компаниялар Европа Иттифоқининг 12-пакетдаги санкцияларига қўшилиш-қўшилмаслиги Си Жинпингнинг жавобига боғлиқ бўлади.
Бошқа қисқа янгиликлар ва хабарлар билан таништириб ўтамиз:
Дубайда ўтаётган БМТ иқлим конференциясида Литва, Латвия ва Полша президентлари меҳмонлар сафида Лукашенко бўлгани сабабли умумий суратга тушишни рад этишди.
Литва президенти Гитанас Науседа бу фотосурат «оилавий фотосурат» эканини таъкидлаб, Беларус президенти улар мансуб бўлган оила аъзоси эмаслигини айтган.
Европа Иттифоқининг айрим давлатлари Россиянинг музлатилган активларини Украинага беришга қарши чиқмоқда.
Bloomberg нашри манбаларига кўра Белгия, Германия, Франция, Италия ва Люксембург РФнинг музлатилган активларини Украинага бериш масаласида шошмаслик кераклигига чақиришмоқда.
АҚШ Марказий разведка бошқармаси маълумотларига кўра, Эрон Яқин Шарқнинг денгиз орқали савдо бўйича энг йирик давлатига айланган.
Эрон айни пайтда 942 та кемага эга ва Яқин Шарқдаги жами кемаларнинг 1/3 қисмига эгалик қилади. 2022 йилда Эронда 32 та қуруқ юк ташувчи кема, 31 та контейнер ташувчи кема, 83 та нефт танкери, 393 та асосий юклар ташуви кемалар ва 403 та бошқа турдаги савдо кемалари бўлган. Эрон ўзидан кейинги ўриндаги БАА билан фарқи 300 та кемага тенг. Эроннинг кемачилик флоти Саудияникидан икки баробар катта.
АҚШ суди собиқ президент Доналд Трампнинг 2021 йилда Капитолийни штурм қилишда унинг роли борасидаги жиноий ишни тўхтатиш тўғрисидаги илтимосномасини рад этди.
Трамп ўз аризаларида воқеа рўй берган чоғида АҚШнинг амалдаги президенти бўлиб тургани, констититуцион ҳуқуқлари» ҳамда «президентлик дахлсизлиги»ни рўкач қилиб, жавобгарликдан қутилишга ҳаракат қилган. Суд эса Трапмни, «шахсий манфаатни кўзлаб» ҳаракат қилган деб ҳисоблаб, ҳар икки илтимосномани рад этган.
Мавзуга оид
15:45 / 25.06.2026
Венесуэлада даҳшатли зилзила ва Францияда қайд этилган Эбола – кун дайжести
15:30 / 24.06.2026
Трампга қарши республикачилар ва Европага келган «Толибон» расмийлари – кун дайжести
14:12 / 23.06.2026
Нефт савдосига «рухсат олган» Эрон ва Воронеждаги заводга ҳужум – кун дайжести
15:50 / 22.06.2026