Ўзбекистон | 21:14 / 05.12.2023
14749
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда йил бошидан бери 26 та ноқонуний майнинг фермаси аниқланди

Давлатга етказилган зарар 58 миллиард сўмдан ошган. Қонунбузарлар процессуал тартибда ушланган.

Фото: Бош прокуратура

2023 йилнинг ўтган даврида Ўзбекистонда 26 та ноқонуний майнинг фермаси аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди. 

Қайд қилинишича, улар томонидан 29 млн kWh электр энергияси талон-торож қилинган. Бу 145 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмол эҳтиёжига тенг. Давлатга етказилган зарар 58 миллиард сўмдан ошган. 

Ҳолат юзасидан 29 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) тегишли қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва улар процессуал тартибда ушланган. 

Бош прокуратуранинг эслатишича, майнинг фаолияти билан ноқонуний шуғулланиб энергия ресурсларини жуда кўп миқдорда талон-торож қилиш Жиноят кодексининг 169-моддаси, 4-қисми билан жиноят иши қўзатилишига ҳамда 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Мавзуга оид