Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорлардан ортиқча йиғиб олинган ижтимоий солиқ суммаси уларнинг ҳисобварақларига қайтарилади
Солиқ қўмитаси якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳисобварақларидан ортиқча йиғиб олинган ижтимоий солиқ суммалари техник хато билан боғлиқ бўлганини маълум қилди.
Якка тартибдаги тадбиркорлардан нотўғри йиғиб олинган ижтимоий солиқ суммалари уларнинг ҳисобварақларига қайтарилмоқда. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълум қилди.
1 декабр куни Солиқ қўмитаси маълумотлар базасида якка тартибдаги тадбиркорлар фойдаланадиган солиқ имтиёзлари ташқи манба маълумотлари асосида янгиланган.
Автоматлаштириш жараёнида техник хатолик юзага келиб, оилавий хусусий боғча фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларга берилган ижтимоий солиқ бўйича имтиёз (ойига 330 минг сўм) қўлланмасдан қолган.
Айни пайтда мазкур техник хатолик бартараф этилган. Ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланиб, айбдорларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади, дея таъкидлади Солиқ қўмитаси.
Мавзуга оид
10:00 / 29.03.2026
Лихачёв айтган триллионлар ва бюджет гарданидаги футбол — ҳафта дайжести
21:40 / 28.03.2026
Чуст тумани бош солиқ инспекторига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
21:00 / 28.03.2026
Наманганда эксперимент учун электр абонентлари ва солиқ тўловчилар бир-бирига боғлаб чиқилди
15:12 / 28.03.2026